Момоқаймоқ уруғи ёрдам беради: учувчисиз учар қурилмаларнинг янги тоифаси ишлаб чиқарилади

  •   Saroy
  •  1619
  •  19.10.2018 12:16

Момоқаймоқ уруғи ёрдам беради: учувчисиз учар қурилмаларнинг янги тоифаси ишлаб чиқарилади

Эдинбург университети олимлари момоқаймоқ уруғи қандай қилиб шунчалик катта масофани учиб ўта олишини ўрганиб чиқдилар ва  у одамларга қандай ёрдам бериши мумкинлиги ҳақида бош қотирмоқда.

Момоқаймоқ уруғи атиги шамол йўналишидан фойдаланиб, 800 километрни босиб ўта олиши мумкин. Бунга улар қандай эришаяпти? Шотланддиялик тадқиқотчилар момоқаймоқ парвозини фотокамера орқали синчиклаб кузатдилар ва усимликнинг сири нимада эканига аниқлик киритди.

ЎҚИНГ:Дронлар инсонга ёрдамчими ёки..?

Маълум бўлишича, момоқаймоқ қилчаси ў орқали ўтаётган ҳавони сийраклаштиради. Натижада дон устида айлана шаклидаги ҳаво оқими юзага келади. Ҳаво тортиш кучини кучайтириб, момоқаймоқнинг Ерга қўнишига йўл бермайди. Ушбу оқимни олимлар бўлинган гирдобли айлана, деб атадилар.

Табиатнинг момоқаймоқ учун ўйлаб топган ечимидан учар қурилмаларни ишлаб чиқаришда фойдаланса бўлади. «Биз порвознинг табиий ечимини топдик, у материал ва энергияга бўлган сарфни кескин камайтиради», — дея таъкидлайди тадқиқот гуруҳи раҳбари  профессор Катал Камминс.   Момоқаймоқнинг «парашют»ча  тузилиши унча катта бўлмаган ва тежамкор дрон аппаратлари учун асос бўлиши мумкин.

ЎҚИНГ:Пентагон дронларга қарши қурашишнинг янги усулини яратмоқда

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.