Monster iSport Strive ва Monster iSport Victory қулоқчинлари: интил ва ғолиб бўл!

Monster iSport Strive ва Monster iSport Victory қулоқчинлари: интил ва ғолиб бўл!

Спорт қулоқчинлари кимлар учун ишлаб чиқарилади? Фақат спорт билан шуғулланувчилар учунми?  Йўқ, фақат улар учун эмас. Сифатли аудиодевайс ишқибозлари ва мусиқани жон дилдан севиб, яхши қулоқчинларда тинглашни хуш кўрувчилар учун, дейилса ҳам хато бўлмайди. Қолаверса, бу ёрқин дизайнли қулоқчин мухлислари учун ҳам бирдек тааллуқли.

Қулоқчин, биринчи галда бежирим, чиройли ва албатта, мусиқани сифатли чиқариб бера олиши керак. Ана шундай талаб ҳар бир қулоқчинга тегишли. Жумладан, iSport туркумидаги Monster қулоқчинларига ҳам. Биз бугун мазкур эшитиш мосламаларининг айрим жиҳатлари ҳақида маълумот бермоқчимиз.

Monster iSport Strive / Monster iSport Victory`нинг техник тавсифи

  • Тип: динамик
  • Конструкция: вкладиш/ички каналга эга
  • Акустик шакл: ёпиқ
  • Шовқин ихотаси: ўртача/юқори
  • Тердан ҳимоя: ҳа
  • Ювиш мумкин: фақат ўрнатилувчи қисмини/қулоқчиннинг ўзини
  • Кабель: олиб қўйилмайдиган 3,5 мм коннекторли 1,2 м узунликда
  • Микрофонли DN пульт: ҳа
  • Қулоққа маҳкам ўрнашиши: ҳа
  • Оғирлик: 20/21 г.

Қути ва комплектация

Иккала модель ҳам қалин картондан ишланган қутига эга. Фирмага хос дизайни, шакли ва магнитли илгаги – жуда чиройли кўринишда.

1

Жамланмада қулоқчиннинг ўзидан ташқари тўр ғилоф, симни кийимга маҳкамлаш учун махсус қистиргич, турли ўлчамдаги алмаштириладиган учликлар (насадка – қулоқчиннинг ўзидагиси билан бирга ҳар бир модель учун учта жуфтдан, Monster iSport Victory моделида эса яна беш жуфт силикондан ишланган вставкалари ҳам бор), жуда ҳам майда ҳарфларда босилган, лекин смартфонларнинг турли маркалари учун пультннинг функцияларини ўқиб олса бўладиган ҳужжатлар, қолаверса, улар билан ишлаб чиқарувчининг сайтида ҳам танишиш мумкин.

Ташқи кўриниши ва конструкцияси

Monster iSport Strive уч хил (қора, мовий ва оловранг),  iSport Victory — икки хил (ёрқин сариқ-яшил ва қора) рангда ишлаб чиқарилади. Ҳар иккала моделда ҳам симлари олинмайди, узунлиги 1,2 метр, ясси, учта тугмачали ControlTalk пульти  (овоз баландлигини созлагич ва микрофон билан) бор. Серия номи бошида  «i» билан бошланса-да, у Android-смартфонлар билан ҳам жуда яхши ишлайди.

Ҳар иккала модел ҳам фирманинг SportClip учликлари билан комплектланган, аммо уларнинг тузилиши бир-биридан фарқ қилади, чунки Strive ва Victory`нинг корпуслари ҳар хил.

Strive`да намлик ва тердан ҳимоя фақатгина силикондан ишланган учликлар билан чекланган – уларни овоз тарқатгичдан ечиб олиб, совун билан ювиш мумкин. Victory`да эса сал бошқачароқ – қулоқчиннинг ўзини юқса ҳам бўлади. Хатто штекер ҳам намликка чидамли, шу боис у тилларанг қилиб ишланган. Бундан ташқари, тавсифида келтирилишича, қулоққа кириб турадиган деталлар бактерицидли қопламага эга.

Ишлаб чиқарувчи томонидан частоталар диапазони, импеданс, сезгирлик, драйверлар диаметри ва бошқалар ҳақида бирор бир техник маълумотлар тақдим этилмаган. Фақат шу нарса маълумки, қулоқчинларда фирманинг махфий Pure Monster Sound технологияси қўлланилган. Шунингдек iSport Victory моделида қўлланиладиган нарсалар OmniTip каби эксклюзив конструкцияга эга. Хатто товуш изоляцияси ҳам учликлар диамтерининг аниқ танлангани ҳисобига Pro-Sound бренд номини олган.

iSport Strive кўпроқ нафақат боғларда, балки умумий фойдаланишдаги йўлларда ҳам юрадиган велосипедчиларга мос келади. Ахир айтишади-ку, атрофингда нима бўлаётганини эшитиб турганга нима етсин, деб.

Monster iSport Victory қулоқчинлари эса бу жиҳатдан универсал: учликларнинг беш хил ўлчами анатомик фарқларнинг деярли барча диапазонини қоплаб олади. Чунки, ўлчамнинг тўғри танланиши нафақат тутиб юришнинг қулайлиги ва қулоқда мустаҳкам  туришига, балки товушга ҳам, айниқса паст частоталарда, таъсир кўрсатади. Victory ички каналли турга мансуб бўлгани боис, спорт залда ёки далада бир соат тинмай югурасизми, шунча вақт тинмай велосипед педалини айлантирасизми, қулоқчинлар ўз жойида мустаҳкам туради. Фарқи йўқ – ҳаммаси жойида бўлади.

Товуш

Одатдагидек, эшитиб кўриш икки босқичда ўтказилди: биринчиси– қулоқчинлар учун кучайтиргичи бўлган стационар аппаратда, иккинчиси– Samsung Galaxy S4 (GT-i9505) смартфонида. Мусиқий дастур танлашга кардио-машғулотлар пайтида тинглашга мос келадиган ритмик композицияларга устуворлик берилди. Бундан ташқари, тинглаб қўриш дастурига яна бир альбом Casualties of Cool (Devin Townsend ва қўшиқчи Ché Aimee Dorval`нинг ҳамкорлиги маҳсули) қўшилди.

Маълумки, паст частоталарда товуш қулоқчиннинг қулоқ чаноғига қанчалик маҳкам ўрнашганига боғлиқ бўлади. Паст частоталарда юқори самарага эришиш учун мембрана ва қулоқ пардаси ўртасидаги ҳаво ҳажми ёпиқ бўлиши керак. Қопламали ва қамраб олувчи қулоқчинларда бунга учини босиш ҳисобига, ички каналлиларида эса – резина учликнинг эшитиш каналига маҳкам ўрнашиши орқали эришилади. Вкладишларда изоляциянинг етарли даражада бўлишига фақат қулоқ супраси ва қулоқчин корпуси ўзаро мос келгандагина эришиш мумкин. Ана шундай мосликка эга бахтли инсонлрага эса ҳавас қилиш мумкин холос.

Бизнинг ҳолатимизда iSport Strive “енгил” садо таратди. Басларни эшитиш мумкин, улар тиниқ, аммо уларнинг баландлиги етарли эмас. Юқорилари эса бирор бир “айёрликлар”сиз ҳам жойида эди. Жуда ҳам эътибор қилинса, ўрта частоталарда айрим нотексиликларни сезиш қийин эмас. Аммо улар ҳамёнбоп моделларга қўйиладиган талаблар доирасидан паст эмас. Айтиш керакки, бундай “енгиллик” камер куйлари жанрлари учун жуда ҳам мос келади, хатто унга дарров кўникиб қолиш ҳам мумкин. Ахир кимгадир бундай шаффоф ва “атмосферавий” товуш маъқул келади-да. Бундан ташқари, ана шундай саунд одатий меъёр ҳисобланган мусиқий жанрлар ҳам йўқ эмас.

iSport Victory модели бу жиҳатдан нафақат универсал, балки шу билан бирга, мослашувчан ҳам – вставкаларнинг тўғри ўлчамдагиси танланса, кифоя. Қулоқчин маҳкам, чуқур ва артикуляр жиҳатдан яхши ўрнашади. Баъзи бир ёзувларда, масалан – Bill Wyman`да улар акцентланган ва хатто салгина ортиқчадек ҳам кўринади, лекин товушнинг бундай ҳолати бугунги мода талабларига тўла мос келади. Рақсбоп электроника мухлисларига ушбу девайслар маъқул келиши аниқ. Амалда, диаметри салгина кичикроқ бўлган учлик ўрнатиб, пастки қисмидаги кўтарилиб қолишни бартараф этиш мумкин. Юқори – текис, шаффоф, меъёридаги ахборий: қулоқчинлар биз эшитишимиз керак бўлмаган нарсаларни етказиб бермасликка ҳаракат қилади. Аммо эшитишимиз керак бўлган нарсани тўлиқ ҳажмда оламиз.

Ҳар бир моделнинг ўзига хос характери барча манбаларда сақланиб қолади. Стационар ва мобил қурилма ўртасидаги фарқ кўпроқ юқори частоталарда намоён бўлади, яъни: тўлиқ ўлчамли компонентлар билан улар тоза, батафсилроқ, аниқроқ, саунднинг ўзи эса умуман олганда, табиийликка яқин. Смартфон эса нисбатан юмшоқроқ ва у қадар ишланмаган садони етказиб беради, аммо тинглашдан олинадиган лаззат асло кам бўлмайди. Англаб етганингиздек, iSport Victory нисбатан тиниқ, текис ва “тўғри” садо бериши билан ажралиб туради, бу қулоқчинлар сифат ва даража жиҳатидан iSport Strive`дан юқорироқ туради. Нима бўлганда ҳам, Monster iSport нинг ҳар иккала модели смартфон учун енгилгина юклама бўлди – буни эшитиладиган бузилишлар мавжуд эмаслигида ҳам, баландлик заҳирасида ҳам кўриш мумкин. Бу, албатта, бежиз эмас. Чунки мазкур девайслар портатив техника учун мўлжалланган. Monster`нинг яратувчилари эса кўп йиллик тажриба ва замонавий технологияларга эга. Шу боис, кўпчилигимизга маъқул келадиган товуш характерини топишни яхши билишади.

Хулоса

Биринча галда, спорт қулоқчинлари югуриш, велосипедда сайр қилиш, кардио-машғулотлар ҳамда кўчада ва залда кечадиган бошқа фаол ҳаракатлар учун мусиқий жўровоз сифатида жуда ҳам мос келади. Албатта, уларнинг ёрдамида дунё таниган ва тан олган гитарачиларнинг ижодини ҳам тинглаш мумкин, аммо улар учун кўпроқ динамикроқ нарсалар мос келади.

Шуни ёдда тутиш керакки, Monster iSport Strive  модели залда олиб бориладиган сокин ва ўртача машғулотлар учун мос. Шунингдек атрофда нималар бўлаётганини ва мураббийнинг кўрсатмаларини эшитиб туриш зарур бўлган ҳолатларда қўл келади. Ўз тузилиши ва қулоқ тешигига маҳкам кириб турмаслиги боис, улар “жарангдор” бас ва электроника мухлисларига маъқул келмаслиги аниқ.  Monster iSport Victory  моделида эса баслар борасида муаммо йўқ. Бошқа диапазонлар ҳам яхши жаранглайди.

Шу ўринда улар юқори даражада товуш изоляциясини таъминлашини эътиборга олиш керак: уларни ярим тунда қоронғу кўчаларда тақиб юриш тавсия қилинмайди. Хатто сиз каратэ бўйича қора белбоғ соҳиби бўлсангиз ҳам. Улар асосан сершовқин спорт залида ва кўчада спорт билан шуғулланганда мусиқа тинглаш учун мўлжалланганлигини унутмаслик керак.