Монтаж мўъжизалари: гугурт чўпли «фокус»лар видеоси интернет аҳлини лол қолдирди!

  •   DiMaX
  •  981
  •  16.08.2021 17:18

Монтаж мўъжизалари: гугурт чўпли «фокус»лар видеоси интернет аҳлини лол қолдирди!

Япониялик дизайнер кадрма-кадр анимация техникаси бўйича маҳоратини намоён этиш учун оддий гугурт чўплари ва қоғозлардан фойдаланди. Натижада юзага келган видеолавҳа эса ижтимоий тармоқларда ҳайратларга сабаб бўлди.

ЎҚИНГ: Видеомонтаж осон бўлиши керакми?

Томохиро Окадзаки ўзи дизайнер бўлиши билан бирга, Swim номли график дизайн ва анимация студиясига раҳбарлик ҳам қилади. У видеомонтаж техникасидан фойдаланиб, оддий буюмлар воситасида ажойиб ролик яратди:

Кўриб турганингиздек, анимация аввалида содда трюклар кўрсатилган, улар тобора мураккабларига алмашиб боради. Бунақа видеони қайта-қайта томоша қилиш ва ҳар гал янгича завқланиш мумкин.

ЎҚИНГ: Android'да видео монтаж учун 10 илова