Москва ҳайвонот боғи жониворларга ғамхўрлик қилиш учун SMS-тўловни жорий қилди

Москва ҳайвонот боғи жониворларга ғамхўрлик қилиш учун SMS-тўловни жорий қилди

Москва шаҳрининг ҳайвонот боғи унда сақланаётган жониворларга ғамхўрлик қилишни истаганлар учун янги имкониятни жорий қилди, деб ёзмоқда Ferra нашри. Эндиликда фойдаланувчилар уйдан чиқмай туриб, SMS-тўлов ёрдамида ҳайвонот боғидаги у ёки бу жонивор учун алоҳида хайрия пули ўтказишлари мумкин.

Россиядаги абонентлар бунинг учун 3434 қисқа рақамига “Zoo[бўшлиқ] тўлов суммаси” хабарини юборишлари кифоя. Сервис ташкилотчиларининг фикрича, тўпланган пуллар ҳайвонларни сақлаш, уларга озиқ ва ўйинчоқлар харид қилиш учун сарф этилади. Олинган хайрия маблағлари ҳақидаги ҳисобот шаҳар ҳайвонот боғининг расмий сайтига жойланади.

Ҳозирда Москва шаҳри ҳайвонот боғидаги 120 та жониворга турли одамлар ва компаниялар шахсан ғамхўрлик қиладилар. Васийларга муассаса томонидан ҳайвонот боғига бепул киришга рухсат берадиган бонуслар тақдим қилинади.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!