Москвада бепул Wi-Fiли автобуслар қатнайди

Москвада бепул Wi-Fiли автобуслар қатнайди

«Мосгортранс» раҳбарияти шаҳар йўловчилар транспортини Wi-Fi ускунаси билан таъминлаш учун 400 миллион рубль ажратишни режалаштираётганини маълум қилди. «Мосгортранс» трамвай ва троллейбусларни ушбу ускуна билан таъминлаш мақсадида очиқ танлов ўтказмоқчи. Бепул Wi-Fi хизматидан бир вақтнинг ўзида 50 йўловчи фойдаланади. Ташкилот раҳбарияти ажратилган воситалар 8 мингга яқин транспортни жиҳозлашга етишини тахмин қилади.

Қайд қилиш керакки, Москва ҳукумати фуқароларни бепул интернет билан таъминлашга астойдил бел боғлади. Ҳозирда жамоат транспортига қарашли 400 бекатда Wi-Fi ишлаб турибди, йўловчилар транспорт кутиш вақтида интернетда видеороликлар томоша қилиш, хабар жўнатиш, ижтимоий тармоқларга кириш имкониятларидан баҳраманд бўлишади.