Moto G4: нарх доирасида инновация чегарасини кесиб ўтган ҳамёнбоп гаджет

Moto G4: нарх доирасида инновация чегарасини кесиб ўтган ҳамёнбоп гаджет

2016 йилда смартфон бозоридаги савдода кузатилаётган пасайиш компанияларни энди ривожланаётган мамлакатларнинг технологиялар бозорига ҳамёнбоп смартфонлар билан кириб боришга ундамоқда.

Жаҳоннинг етакчи ишлаб чиқарувчиларидан бири Motorola’нинг 15 майда тақдим этилган навбатдаги смартфони ҳам 244 АҚШ доллари эвазига смартфон ишқибозларига инновацион қулайликларни таклиф қилмоқда.

Moto-G4

5.5 дюймли Moto G4 гўёки планшет ва смартфон гибриди бўлган фаблетни эслатади. IPS туридаги дисплейнинг пикселлар сиғими 1920×1080 белгига тенг, яъни ҳар дюйм квадратда 404 пиксель. Дисплей Gorilla Glass 3 ҳимоя шиша қатламига эга.

“Ақлли телефон” Android 6 Marshmallow операцион тизимида фаолият кўрсатади.

Мобиль алоқа воситаси 1.5 Ггц частотада ишлайдиган 8 ядроли Snapdragon 617 бош ҳамда  Adreno 405 график тасвир ёрдамчи процессорларига эга. Смартфон ўз талқинидан келиб чиқиб, 2/4 ГБ тезкор ва 16/32 ГБ доимий ички хотирага эга.

Гарчи, ҳамёнбоп бўлса ҳам, Moto G4’га ўрнатилган камералар билан сифатли суратлар олиш мумкин. Тасвир барқарорлиги, HDR каби технологияларга эга 13 МП бош ва 5 МП олд камераларда олинган қуйидаги суратларга сиз ҳам баҳо беринг.

6

Moto G4 смартфонининг қувват тоши – аккумуляторнинг электр сиғими 3000 мА соат. Унга Motorola’нинг TurboPower тезкор қувват олиш технологияси татбиқ қилинган. Бу технология гаджетга 15 дақиқа ичида 6 соатлик қувват олиш имкониятини беради.

Оқ ва қора корпусли талқинларда ишлаб чиқарилаётган Moto G4 бўйига 153 мм, энига 77 мм бўлиб, унинг қалинлиги 7.6 мм. Гаджет оғирлиги 155 грамм.

Смартфоннинг яна бир афзаллиги унда бармоқ излари сканери тизими мавжуд. Бу эса уни бошқа ҳамёнбоп смартфонлардан устунлигини таъминлайди.

Ушбу қувват ёрдамида ёрқин экранда 13 соат видео кўриш мумкин. Бу билан у шу турдаги смартфонлар орасида беқиёсдир.

У Moto G3 каби сув ўтказмайдиган корпусли бўлмаса ҳам, Moto X каби сув юқтирмайдиган нано қопламага эга.

Яқин кунларда компания томонидан Moto G4’нинг янада инновацион талқинини тақдим этиш режалаштирилмоқда.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.