Moto G6 оиласига мансуб смартфонлар май ойида сотувга чиқарилиши мумкин

Moto G6 оиласига мансуб смартфонлар май ойида сотувга чиқарилиши мумкин

Motorola'нинг машҳур ва унча қиммат бўлмаган Gсерияси янги смартфонлар билан тўлдирилиши борасида бир неча ойдан буён гап-сўзлар юради. Сўнгги вақтларда пайдо бўлган маълумотлар Moto G6 смартфони кейинги ой ўртасида икки қўшимча талқин: G6 Play ва G6 Plus билан бирга сотувга чиқарилиши мумкин.

Бу борадаги янги маълумотларни ўрганиб кўрган турли кузатувчилар ва сайтлар телефонлар бу вақтдан ҳам олдинроқ эълон қилиниши мумкин, деган тахминни илгари сурмоқда.

Moto G6 қурилмаси сифат ва техник хусусият жиҳатидан ўрта синфга мансуб бўлиши кутилмоқда. У 18:9 нисбатдаги 5.7 дюмли дисплейга эга бўлади, пикселлар зичлиги 1080 дан бироз юқори бўлади. Унга 32 ГБли ички хотира, олд томонига бармоқ изи сканнери ва қўшкўз асосий камера ўрнатилиши, тахмин қилинмоқда.

Унинг тезлиги Snapdragon 450 процессори томонидан таъминланади. Аккумляторнинг ток сиғими 3,000 mAh. Ҳозирча унинг сотувдаги баҳоси $250 га тенг бўлиши тахмин қилинмоқда. Албатта ушбу нархга юқори техник хусусиятга эга қурилма сотиб олиш қийин, лекин Motorola'нинг G серияси доимо фойдаланувчилар томонидан ижобий баҳолаб келинган.

G6 билан бирга сотувга чиқарилиши кутилаётган Moto G6 Plus 5.93 дюмли 18:9 стандарт дисплейга эга бўлиши ва пикселлар зичлиги 1080 дан анча юқори бўлиши айтилмоқда. Ҳозирги кунда бу қурилманинг техник хусусиятлари ҳақида аниқ маълумотлар йўқ, лекин баъзи кузатувчиларнинг ишонч билдиришича, у бир неча тезкор хотира ва 64 ГБли ички хотирага эга бўлади. Шунингдек, Moto G6 Plus'га Snapdragon 630 процессори ўрнатилиб, ўз-ўзидан унинг тезлиги ва нархи стандарт G6'никидан юқорироқ бўлади.

Moto G6 Play талқини эса узоқ вақт қувватланишларсиз смартфонда оддий юмушларни бажарувчилар учун мўлжалланган. Тахминларга кўра, унинг аккумлятори сиғими 4,000 mAh га тенг бўлиб, стандарт фойдаланишда икки кунга бемалол етадиган бўлади. Маълумки, техник хусусият қанча юқори бўлса, қурилманинг қувватга бўлган талаби шунча ошади. Moto G6 Play'да Snapdragon 427 процессори ва атиги битта камера ўрнатилгани аккумлятор қуввати билан боғлиқ муаммони деярли ҳал қилган. У 5.7 дюмли дисплейга эга бўлиб, пикселлар зичлиги 1080 дан паст бўлади. Ҳозирча унинг нархи $200 атрофида бўлиши кутилмоқда.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!