Moto Z2 Play: янги модулли смартфоннинг суратлари тарқалди

  •   DiMaX
  •  1056
  •  29.05.2017 15:24

Moto Z2 Play: янги модулли смартфоннинг суратлари тарқалди

Lenovo 1 июнда Moto бренди остида ўзининг янги модулли смартфони – Moto Z2 Play’ни намойиш этади. Бироқ тақдимотдан аввал унинг суратлари интернетда тарқалди ва уларни сизга ҳам илиндик.

Янги смартфон Moto тизимидаги ҳамёнбоп модулли смартфон – Z Play моделининг ўрнига чиқарилади. Lenovo унинг тақдимотини 1 июнга режалаштирган, дея хабар беради PhoneArena. Қизиқ, негадир компания аввал Moto Z2 ҳамда Z2 Force флагманларини эмас, балки модулли смартфонларнинг иккинчи авлод ҳамёнбоп моделини тақдим этмоқда.

Moto Z2 Play ташқи кўринишидан ўзидан олдинги моделга ўхшаш, фақат орқа панелида шиша ўрнига металл бўлади. Бармоқ изи сканери дисплейнинг остида жойлашган. Смартфоннинг жамланмасида яна қувватлаш қурилмаси, USB Type-C кабель ҳамда қулоқчин келади. Хуллас, смартфон янги, аммо модуллари эскича.

Moto Z2 модулли смартфонлари эски Moto Mods модулини қўллаб-қувватлайди, шунинг учун Moto Z2 Play’нинг пастки қисмида магнитли контакт майдончаси жойлашган. Унга Hasselblad камера модулини, JBL колонкасини, қўшимча аккумулятор, проектор ва бошқа аксессуарларни улаш мумкин.

Moto Z2 Play’нинг хусусиятлари қуйидагича:

  • Дисплей: 5,5 дюйм, Full HD;
  • Процессор: Snapdragon 626 – 8 ядроли Cortex-A53, 2,2 ГГц;
  • Хотира: 4 ГБ тезкор ва 64 ГБ доимий;
  • Камера: асосий – 12 МП, f/1,7; олд камера – 5 МП;
  • Аккумулятор: 3000 мА/соат.
Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!