Moto Z3 флагманининг илк расмий сурати эълон қилинди

  •   DiMaX
  •  914
  •  05.06.2018 10:06

Moto Z3 флагманининг илк расмий сурати эълон қилинди

Lenovo эгалик қилаётган Motorola бренди бир қатор кучли смартфонлар билан бозорда ўз ўрнига эга бўлиб келаётир. Унинг эртага – 6 июндаёқ намойиш этиладиган Moto Z3 Play модели ҳақида аввалроқ маълумотлар берганмиз.

ЎҚИНГ: Moto Z3 Play тавсифи ва Motorola’нинг дастурий афзалликлари маълум бўлди

Moto Z3 Play моделидан ташқари, бу компания яна Moto Z3 флагманини ҳам тайёрламоқда. Android Headlines ресурси шу кунларда унинг илк расмини эълон қилди.

Одатда кўпчилик смартфонсозлар ўз флагмани ҳамда билан бир туркумда тақдим этиладиган – «кичик» моделларни ўзаро фарқланувчи дизайнларда тайёрлашади. Лекин негадир Motorola компанияси бу гал Moto Z3 ҳамда Moto Z3 Play русумли телефонларини ташқи жиҳатдан бир хил қилибди. Тўғри, айнан бир хил эмас – сал фарқлари бор, аммо улар ҳам сезилмас даражада.

Мана, Moto Z3 флагманини томоша қиламиз:

Айтиш керакки, Moto Z3 моделининг техник жиҳатлари ҳақида ҳозирча маълумот берилмаяпти. Фақат кузатувчилар унинг Snapdragon 845 процессорига, 6/128 гигабайтлик хотирага ва кучли қўшалоқ камерага эга бўлишини тахмин қилишаётир. Шунингдек, унинг ҳам эртага – Moto Z3 Play моделидан кейин тақдим этилиши эҳтимоли мавжуд. Эртангги намойиш этиладиган смартфоннинг 5G Moto Mod модулли версияси сурати ҳам чиққаридан хабарингиз бор.

Дарвоқе, мазкур компаниянинг аввалги битта модели барча етакчи смартфонсозларнинг флагманларидан устун келганидан хабарингиз бормиди?

ЎҚИНГ: Дроп-тест: Экспертлар оммабоп 12 смартфон орасидан энг «ўлмас»ини аниқлашди (+видео)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!