Moto Z3 Play тақдимоти: йирик, юпқа ва ўрта нархли!

Moto Z3 Play тақдимоти: йирик, юпқа ва ўрта нархли!

Кеча Хитойда учинчи авлод Moto Z туркумининг илк смартфони тақдим қилинди. Moto Z3 Play деб ном олган мобил алоқа воситаси йирик дисплей, янги аппарат платформаси ҳамда қатор ўзига хосликлари билан ажралиб туради.

Ишлаб чиқарувчи бозордаги ўрнини мустаҳкамлаш учун тинмай изланиш олиб бормоқда. Янги смартфон модели дизайнида ҳам бу ҳаракатларнинг натижасини кўриш мумкин. "Аждодлари" каби, янги смартфоннинг корпуси ҳам юпқа -- 6,75 мм.

Moto Z3 Play бошқа ўзига хосликларини қуйидаги жиҳатларда кўриш мумкин: орқа панелдаги икки сенсор ўрин олган бош камера блокининг думалоқлиги, светодиодли фоточақноқ, Moto Mods билан контакт учун махсус майдонча, корпус ён томонига ўрнатилган бармоқ изи сканери.

Смартфоннинг ҳам орқа, ҳам олд панеллари 2,5D шаклидаги ҳимоя шишаси билан жипсланган. Шунингдек, корпус сув ва чанг ўтказмайдиган ҳимоя тизими билан ҳам қопланган.

Moto Z3 Play моделига 6 дюймли, AMOLED матрицали дисплеей ўрнатилган. Томонларининг нисбати 18:9 ўлчамли бўлган ушбу дисплейнинг пикселлар сиғими FullHD+.

Бирмунча орқада қолган Snapdragon 626 чипи ўрнини бирмунча илғор Snapdragon 636 процессори эгаллаган.

Смартфоннинг 32 Гб ёки 64 Гб доимий хотирали талқинлари мавжуд. Уларнинг ҳам иккаласида 4 гигабайтли тезкор хотира ўрнатилган.

8 мегпикселли аниқлигида сурат олувчи олд камера учун f/2.0 стандартли ёруғлик тақсимловчи мослама ўрнатилган.

Бош камера эса қўш сенсорли. Улардан 12 мегапикселли ва f/1.7 апертурали бўлса, иккинчи сенсор 5 мегапикселли.

Moto Z3 Play қувватини ток сиғими 3000 мА соат бўлган ҳамда TurboPower тезкор қувватлаш технологияси билан таъминланган аккумулятордан олади.

Смартфон қадоқдаёқ Android 8.1 Oreo операцион тизими бошқарувида фаолият кўрсатади.

Кейинга ойдан сотувга чиқариладиган Moto Z3 Play девайсининг нархи $499 доллар. Қадоқда унга қўшиб ток сиғими 2000 мА соат бўлган мобил аккумулятор (повербанк) берилади.

Ўқинг: Mi MIX 2S Россияда анча арзон сотувга чиқди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!