Moto Z3 Play тавсифи ва Motorola’нинг дастурий афзалликлари маълум бўлди

  •   Saroy
  •  1085
  •  22.05.2018 15:13

Moto Z3 Play тавсифи ва Motorola’нинг дастурий афзалликлари маълум бўлди

Moto Z линейкасида чиқадиган смартфонларнинг янги авлоди маълум бўлди. Гап шундаки, Moto Z3 Play сериясининг янги модели ҳақидаги Lenovo’нинг ички ҳужжатлари экспертлар қўлига тушган.

Ушбу ҳужжатда ёзилишича, Moto Z3 Play  6-дюймли AMOLED-дисплей Max Vision билан жиҳозланган. Томонлари 18:9,  Full HD+ (2160x1080 пикселей)  бўлгани учун роми анчайин кичрайган. Буларнинг барчаси 2.5D-шишали Gorilla Glass билан ёпилган. Қурилманинг тезкорлигини  саккиз ядроли Snapdragon 636 процессор таъминлайди, тезкор хотира, 4 гигабайт, таъминланган хотира  32 ёки 64 гигабайтли (албатта, версиясига қараб). microSD картаси учун слот мавжуд.

Орқа томонда Motorola аппаратларига хос бўлган бўртиб чиққан камера. компаниянинг маълум қилишича, бу сафар у 12-мегапикселли  қўш модуль ёруғлик етарли бўлмаган жойларда ҳам юқори сифатли сурат олади. Олд  камера 8 мегапиксел. Қўл режими ҳам бор, турли бадиий эффектлар ва объектни фотаграфиядан қирқиб олиш имконияти ҳам бор. Бундан ташқари, камера иловасида ҳужжатлар ва визиткалар матнини ўқиш функцияси ҳам ўрнатилган.

Мазкур модель ўзининг тоифадошлари орасида энг юпқа смартфон бўлади, лекин экспертларнинг таъкидлашича,  компания аппаратнинг қалинлигини оширганда янада қучлироқ аккумулятор қўйса бўлар эди.  Moto Z2 Play билан солиштирганда,  батарея сиғими ўзгармаган ва  3000 мАч стандартида бўлди.  TurboPower  тезкор зарядка 30 дақиқада тўлиқ фаолиятни таъминлайди.

Тафсилотда ёзилишича, корпус алюминли, фақат роми металдан бўлади. Орқадаги шишали панелда Moto Mods модулини қўшиш учун алоқа майдони бор. Бармоқ изини сканерлаш корпуснинг ўнг қиррасига ўтказилган

Хабарда айтилишича, Moto Z3 Play’нинг тақдимоти ёз ойларининг бирига мўлжалланган. Нархи ҳақида  ҳозирча хабар йўқ. Аввалги модели 500 АҚШ долларга сотилган эди.

ЎҚИНГ: Motorola'нинг Moto G6 оиласи смартфонлари ўз нархига арзийдими?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!