Мотоциклга айланувчи дрон-трансформер атиги 37 доллардан сотиляпти

  •   DiMaX
  •  1398
  •  20.04.2020 16:33

Мотоциклга айланувчи дрон-трансформер атиги 37 доллардан сотиляпти

AliExpress онлайн савдо платформасида сотилаётган Pimpimsky H6 русумли дрон бошқаларидан тубдан фарқ қилади. Яъни, у трансформер конструкцияли бўлиб, мотоциклга ҳам айлана олади!

ЎҚИНГ: Калашников дронларга қарши янги қуролини намойиш этди (+видео)

Pimpimsky H6 моделига 0.3 мегапикселлик камера ўрнатилган. Яна баландликни, ўзининг ҳаводаги ҳолатини ва ҳоказоларни аниқлайдиган датчиклари мавжуд.

Қурилманинг аккумулятори 3.7 вольт кучланишдаги 650 мА/соатлик ток сиғимига эга. Унинг тўла қуввати 8 дақиқа учишга ёки «мотоцикл» режимида 15 дақиқа юришга етади. Дроннинг батареяси microUSB порти орқали 60-70 дақиқада тўлади.

Pimpimsky H6 ўлчами 17.1х15.1х6.6 сантиметрлик бўлиб, 500 грамм тош босади. Ушбу «учар мотоцикл»ни 50 метргача масофадан бошқариш мумкин.

Pimpimsky H6 дронини, камера мавжудлиги ва жамланмасидан келиб чиқиб, 37 доллардан 48 долларгача нархда AliExpress орқали сотишяпти. Аммо унга буюртма беришни тавсия этмаймиз – Ўзбекистонда дронлардан ноқонуний фойдаланганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган.

ЎҚИНГ: ДХХ ушлаган дрон чегарадан нима олиб ўтаётган эди?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!