Motorola бешта янги смартфонни тақдим этди

Motorola бешта янги смартфонни тақдим этди

Motorola компанияси Moto G сериядаги бешта янги смартфонни тақдим этди. Улар орасида бюджет, ўрта тоифа ҳамда флагман синфига кирувчи смартфонлар бор.

ЎҚИНГ: Нақ 3,000 долларлик смартфон тақдим этилди

Иккита модель каттароқ ҳажмдаги ҳамда юқори частотада ишловчи LCD дисплейи билан жиҳозланган бўлса, қолган учтаси нисбатан кичик ҳажмдаги OLED дисплейи билан жиҳозланган.

Барча смартфонлар 5,000 мАс сиғимли аккумуляторга эга. Уларнинг қувватланиш тезлиги эса турлича. Шунингдек, барча қурилмалар Android 11 операцион тизимида ишлайди. Компания уларни бир неча йиллик тизим янгиланишлари билан таъминлашга ваъда беради.

Motorola Moto G200 5G

Аввалги Moto G100 билан таққослаганда ушбу смартфонда учта катта ўзгариш бўлган. Биринчи фарқ уларнинг чипсетида. Moto G200 смартфон Qualcomm'нинг ҳозирда энг кучли бўлган Snapdragon 888+ чипи билан жиҳозланган. 450 евро эвазига смартфон юқори унумдорликни тақдим этади.

Яна бир сезиларли ўзгаришлардан бири - бу янги қурилмага каттароқ 6.8 дюймли дисплей ўрнатилган. Дисплей 144Hz экран янгиланиш частотасини қўллаб-қувватлайди. Одатда бундай юқори янгиланиш частотаси ўйинбоп смартфонларда бўлар эди. Дисплейда, шунингдек, HDR10 ҳамда DCI-P3 ранг имкониятлари мавжуд.

Смартфон 8ГБ LPDDR5 тезкор хотира ҳамда 128/256ГБ UFS 3.1 доимий хотирасига эга.

Сўнгги катта ўзгариш эса қурилманинг камера имкониятларида. Смартфондаги 108МП асосий камера орқали 8К форматдаги видеоларни ёзиб олиши мумкин.

Шунингдек, ушбу камера slow motion режими орқали 960 кадр/секунд форматда видео олишга қодир. 13МП ультракенг камера автофокус ҳамда макро имкониятларига эга. Учинчи сенсор эса бу - сатҳ камера.

Олд томондаги селфи камеранинг резолюцияси 16МП ни ташкил қилади.
Смартфон 5,000 мАс сиғимли аккумуляторга эга бўлиб, уни 33 ваттда қувватлаш мумкин. Қурилманинг корпуси пластикдан ишланган, орқа панель матовий қопламга эга. Шунингдек, смартфонда IP52 стандарти мавжуд.

Moto G200 5G яқин ҳафталар ичи Европа ҳамда Лотин Америкаси мамлакатларида сотувга чиқади.

Motorola Moto G71 5G

Ушбу смартфон 1080p резолюциядаги 6.4 дюймли дисплейга эга бўлиб, у 60Hz экран янгиланиш частотасида ишлайди. Қурилма бир неча ҳафта олдин тақдим этилган Snapdragon 695 чипи билан жиҳозланган.

Янги чип аввалги Snapdragon 690'га қараганда 15% юқори CPU унумдорлиги ҳамда 30% юқори GPU унумдорлигини тақдим этади. Шунингдек, Snapdragon 690 олти нанометрлик жараён асосида яратилган бўлиб, яхшироқ қувват самарадорлигига эга.

Қурилма 6ГБ/8ГБ тезкор хотира ҳамда 128ГБ доимий хотирага эга. Хотирани microSD картаси билан кенгайтириш мумкин.

Moto G71 смартфони 50МП асосий камера, 8МП ультракенг камера ҳамда 2МП макро камерага эга. Қурилма 1080p резолюция, 60 кадр/секунд форматда видеога олиши мумкин.

Смартфон кичикроқ ўлчамда бўлишига қарамай, унга 5,000 мАс аккумулятор ўрнатилган. Қувватланиш тезлиги эса 30 ваттни ташкил қилади. 50% қувват тўплаш учун қурилма ярим соат вақт сарфлайди. Moto G200 каби ушбу қурилма ҳам Dolby Atmos функцияси ҳамда IP52 стандартига эга.

Moto G71 Европа, Лотин Америкаси, Осиё давлатларида сотувга чиқади. Унинг нархи 300 еврони ташкил қилади.

Motorola Moto G51 5G

Ушбу смартфонни G200 ҳамда G71 қурилмаларининг қоришмаси дейиш мумкин. У 5G тармоғини қўллаб-қувватловчи Snapdragon 480+ чипига эга. Шунингдек, қурилма 6.8 дюймли LCD дисплейига эга бўлиб, ушбу дисплей 120Hz экран янгиланиш частотасида ишлайди.

Агар G200 смартфонини қиммат десангиз, 5G ҳамда катта дисплейга эга бўлган ушбу смартфонни сотиб олишингиз мумкин. Қурилманинг нархи 230 еврони ташкил қилади.

Қурилмадаги камералар G71 смартфонидаги камералар билан бир хил, яъни унга 50МП асосий камера, 8МП ультракенг камера, 2МП макро камера ўрнатилган. Хотира ҳажми эса 64ГБ ёки 128ГБ ни ташкил қилади.

Смартфонда 5,000 мАс сиғимли аккумулятор мавжуд. Бироқ уни фақатгина 10 ваттда қувватлаш мумкин. G51'да ҳам IP52 стандарти мавжуд.

Қурилма биринчи Европа бозорида сотувга чиқади, кейинчалик уни Лотин Америкаси ҳамда Осиё давлатларида ҳам сотиб олиш мумкин.

Motorola Moto G41

Ушбу қурилма 60Hz частотада ишловчи 6.4 дюймли дисплейга эга. Қурилманинг нархи 250 еврони ташкил қилади.

Смартфонга Helio G85 чипи ўрнатилган бўлиб, афсуски, ушбу чип 5G тармоғини қўллаб-қувватламайди. Қурилма 4ГБ/6ГБ тезкор хотира ҳамда 64ГБ/128ГБ доимий хотирага эга. Xотира ҳажмини microSD картаси билан кенгайтириш мумкин.

Moto G41'нинг асосий камераси 48МП бўлиб, унда оптик сурат барқарорлаштиргич функцияси мавжуд. Қурилма, шунингдек, 8МП ультракенг камера билан ҳам жиҳозланган. Юқоридаги смартфонлар каби Moto G41 ҳам 5,000 мАс сиғимли аккумуляторга эга. Аккумуляторнн эса 30 ваттда қувватлаш мумкин.

Смартфон Европа, Лотин Америкаси ҳамда Ўрта Шарқ давлатларида сотувга чиқади.

Motorola Moto G31

Энг сўнгги смартфон бу - Moto G31 бўлиб, у 6.4 дюймли OLED дисплейига эга. Дисплей 60Hz частотада ишлайди. Қурилма Helio G85 чипи билан жиҳозланган. Яъни G31 ҳам 5G тармоғини қўллаб-қувватламайди. Смартфон 4ГБ тезкор хотира ҳамда 64ГБ/128ГБ доимий хотирага эга. Хотирани microSD картаси билан кенгайтиришнинг имкони мавжуд.

Смартфонда шунингдек, 50МП асосий камера, 8МП ультракенг камера, 5,000 мАс сиғимли аккумулятор ҳамда 10 ватт қувватлаш технологияси мавжуд.

Ушбу смартфоннинг нархи 200 еврони ташкил қилади. Бу бешта смартфоннинг ичидаги энг арзон қурилма.

ЎҚИНГ: Galaxy A73'нинг рендерлари эълон қилинди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!