Motorola бу йил бир эмас нақд иккита букламафон тайёрламоқда

Motorola бу йил бир эмас нақд иккита букламафон тайёрламоқда

Чиғаноқли букланадиган смартфонлар ёхуд Flip букламафонлар бозори бу йил авжига чиқадиган кўринади – Motorola тез орада ўзининг бир эмас, нақд иккита Razr букламафонларини тақдим қилишга тайёрланмоқда.

Яқинда Интернетда Motorola'нинг "Razr Lite" деб номланган букламафони рендерлари тарқалди. Улашилган суратларга кўра, у орқа томонида камера билан уланган кичик қўшимча экранга эга ва бу дизайн Galaxy Z Flip 4 смартфонини эслатиб юборади.

Маълум бўлишича, бу Motorola'нинг бу йилги Razr 40 букламафонлари сериясидаги бошланғич модел бўлиб, у "Razr 40" номи билан сотувга чиқарилиши мумкин.

Razr 40 серияси юлдузи, катта эҳтимол билан "Razr 40 Ultra" ёки "Razr+" деб номланадиган букламафон эса Моторалаънинг бу йилги асосий Razr букланадиган смартфони бўлади. Ушбу модел орқа томонида анча катта – расмий маълумотларга кўра 3.5 қўшимча дюймли қўшимча дисплейга эга бўлади. Таъкидлаш жоизки, бу ҳозирги Флип букламафонлар бозоридаги энг катта орқа экран бўлади.  

Улашилган рендерлардан кўриш мумкинки, Razr 40 Ultra'нинг қўшимча экрани букламафон орқа томони юқори қисмини деярли тўлиқ эгаллаган. Ҳатто камералар ҳам экран ичига олинган.

Мото Razr 40 Ultra'нинг нархлари ҳам унинг ранг вариантлари ва хотира конфигурация билан бирга ошкор бўлди: бўлажак Мото Razr 40 Ultra букламафони 8/256 GB хотира конфигурациясида "Glacier Blue", "Viva Magenta" ва "Phantom Black" рангларида 1202.93 евро (≈1339 доллар) нархда халқаро бозорга сотувга чиқарилади.

Мото Razr 40 серияси ўтган йилги Razr букламафонларидан анча аввалроқ – июн ойида тақдим қилиниши кутилмоқда.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.