Motorola’дан бир йўла тўртта смартфон: ҳаммаси ўрта тоифада

  •   Saroy
  •  529
  •  05.10.2018 17:43

Motorola’дан  бир йўла тўртта смартфон: ҳаммаси ўрта тоифада

Машҳур инсайдер Эван Бласс (Evan Blass) Twitter’даги аккаунти орқали  Хитойнинг Lenovo компаниясига қарашли Motorola бренди остида келгусида  чиқарилаётган смартфонлар линейкаси билан таништирди.

Манбада айтилишича,  Lenovo 2019 йилда Moto G сериясида бир йўла тўртта моделни чиқариши мумкин. Moto G7 Standard’га қўшимча равишда Moto G7 Play, Moto G7 Plus ва Moto G7 Power версиялари чиқади. Ҳозирча ушбу смартфонлар ҳақида маълумотлар кўп эмас. Лекин  Power деб  номланган версиялари кучли аккумуляторга эга бўлади.

ЎҚИНГ:Энди “эгилувчан” смартфон бўлиб: афсонавий буклама Motorola RAZR қайтмоқда

Бундан аввалги тарқалган хабарларга кўра, стандартли Moto G7 улкан 6,4-дюймли дисплей, 12-мегапикселли олд камера ва 16+5 Мп бўлган иккиталик асосий камера билан  жиҳозланади. Шунингдек, саккизядроли Qualcomm Snapdragon 636 процессорга ҳам эга бўлади. Тезкор хотираси 4 ГБ ва ички хотираси 64 ГБ. Шунингдек, аккумуляторнинг сиғими 3500 мАч. Смартфон Android 9 Pie операцион тизими бошқарувида ишлайди.

Moto G7 сериясининг расмий дебюти келаси йил феврал ойида Барселонада бўлиб ўтадиган  MWC 2019 кўргазмасида  ёки бироз кейинроқ бўлади.

ЎҚИНГ:Motorola P30 смартфони анонсига бир кун қолганда ошкор этилди