Motorola’дан янги смартфон: қандай ном олади?

  •   Saroy
  •  1016
  •  21.06.2018 11:19

Motorola’дан янги смартфон: қандай ном олади?

Яқин кунларда Motorola  iPhone X’дагига ўхшатиб,  экранининг тепа қисми қирқмали илк смартфонини намойиш қилишга ҳозирланмоқда. Бу Motorola One Power бўлиб, Android One (яъни, ҳеч бир қобиқларсиз,  ҳаққий Android’да) дастурида ишлайди. Мана ниҳоят, тармоқларда қурилманинг “жонли” суратлари пайдо бўлди. Суратлар смартфоннинг дезайни ҳақидаги аввалги миш-мишларни тасдиқламоқда.

Суратда  Motorola One Power  iPhone X’га ўхшаб кетади. У ҳам асосий қўш камерали бўлиб, камераси чапдаги юқори бурчакда вертикал  ҳолатда жойлашган.

Лекин бармоқ излари сканери, янги смартфонлар линейкаси бўлган Moto E5’дагига ўхшаб орқа панелда, ишлаб чиқарувчининг логотипи остида жойлашган.

ЎҚИНГ: Motorola One Power бозорда ўз ўрнини топишга ҳозирлик кўрмоқда

Инсайдерларнинг тарқатган хабарларига қараганда, Motorola One Power Full HD+ форматидаги  6-дюймли дисплейга эга бўлади. Қурилма шунингдек, процессор, Snapdragon 636, 6 ГБ тезкор хотира, 64 ГБ ички хотира, 16-мегапикселли олд камера билан таъминланади. Қолаверса, қурилманинг асосий камераси  16 ва 5 Мп модули билан, аккумуляторининг сиғими эса, 3780 мАч бўлиши кутилмоқда.

Motorola’нинг ушбу янги “мўжизаси”  яқин бир икки ойда тақдим этилади, дейилади хабарда. Фақат, унинг номи қандай аталади? Бу борада компания ҳозирча сукут сақламоқда. Шунга қарамай, экспертларнинг фикрича, янги смартфон  сотувга Motorola One Power, Motorola One, Moto One ёки Moto One Power номи остида чиқарилиши мумкин.

Қурилманинг эҳтимолий нархи 400 доллар. Қизиғи шундаки, “тоза” Android’да ишлайдиган  Moto X4 ҳам 400 доллар туради.

ЎҚИНГ: Moto Z3 Play тавсифи ва Motorola’нинг дастурий афзалликлари маълум бўлди

 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!