Motorola Edge 30 Fusion ва Edge 30 Neo моделлари тақдим этилди

Motorola Edge 30 Fusion ва Edge 30 Neo моделлари тақдим этилди

Motorola Edge 30 сериясида учта янги смартфон тақдим этилди. Бундан олдин Ultra модель билан танишган эдик, эндиги навбат Edge 30 Fusion ва Edge 30 Neo моделларига. 

Motorola Edge 30 Fusion 

Ушбу моделнинг ноодатий Neptune Blue рангли турининг орқа панели эко чарм билан қопланган. Қурилманинг яна учта бошқа рангдаги турлари мавжуд бўлиб, уларнинг орқа панели шиша билан қопланган. 

Олд томонда Edge 30 Ultra каби 144 гертсда ишловчи FHD+ резолюция P-OLED дисплейи жойлашган

Қурилма Snapdragon 888+ чипи билан жиҳозланган. Унинг 8/12ГБ тезкор, 128/256/512ГБ доимий хотирага эга тури мавжуд. Орқа панелдан 50МП асосий, 13МП ультракенг ҳамда 2МП сатҳ камера ўрин олган. Селфи камера резолюцияси 32МП ташкил қилади. 

Смартфон 4,400 мАс сиғимли аккумулятор билан жиҳозланган бўлиб, 68 ваттда қувват олади. Рекламада айтилишича, қурилма 50% қувватланиш учун 10 дақиқа вақт сарфлайди. 

Motorola Edge 30 Fusion бугундан сотувга чиқади. Унинг нархи 600 евродан бошланади. Қурилма Cosmic Grey, Aurora White, Solar Gold ва Neptune Blue рангларда тақдим этилди. 

Motorola Edge 30 Neo

Халқаро бозор учун тақдим этилган учинчи смартфон - бу Motorola Edge 30 Neo. Ушбу модель 120 гетс частотани қўллаб-қувватловчи 6.28 дюймли P-OLED дисплейи, Snapdragon 695 5G чипи, 68 ваттда қувват олувчи 4,020 мАс сиғимли аккумулятор билан жиҳозланган.  

Смартфон орқа панелидан оптик стабилизацияга эга 64МП асосий камера, 13МП ультракенг камера ўрин олган. Олд панелда эса 32МП селфи камера жойлашган. Motorola Edge 30 Neo моделининг нархи 370 евродан бошланади. 

ЎҚИНГ: Apple AirPods Pro 2 - янгиланган флагман қулоқчин 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!