Motorola Edge S тақдим этилди – яп-янги Snapdragon 870 процессорли илк флагман!

  •   DiMaX
  •  654
  •  27.01.2021 09:57

Motorola Edge S тақдим этилди – яп-янги Snapdragon 870 процессорли илк флагман!

Qualcomm ўтган ҳафтада Snapdragon 870 русумли янги процессорини намойиш қилган эди. Аслида уни Snapdragon 865+ чипсетининг бироз кучайтирилган версияси, деса ҳам бўлаверади.

ЎҚИНГ: Мобил процессорлар бозорида энди Qualcomm лидер эмас!

Янги процессор базасидаги илк смартфонни эса ҳозирги кунда Lenovo компаниясига қарашли бўлган бренд чиқарди. Ушбу флагман Motorola Edge S номини олган.

Смартфон диагоналига 6,7 дюймлик экранга эга унда тасвир аниқлиги 2520х1080 пикселлик бўлса, кадр янгиланиш частотаси 90 герцга тенг. Дисплейда селфи-камеранинг 16 ва 8 мегапикселлик сенсорлари учун алоҳида-алоҳида иккита тирқиш очилган.

Motorola Edge S квадрокамераси эса 64 мегапикселлик асосий сенсорни, 16 мегапикселлик ўта кенг бурчакли объективга эга модулни ҳамда 2 мегапикселлик саҳна чуқурлиги датчигини, шунингдек, ToF-камерани ўз ичига олган.

Қурилмани янгича – Turbo LPDDR 5 тоифали тезкор ҳамда Turbo UFS 3.1 стандартидаги доимий хотира чиплари билан жиҳозлашган. Улар смартфоннинг тезлигини олдинги авлод хотираларига нисбатан 72 фоизга ошириш имконини берган. Motorola уни энг янги операцион тизим талқини – Android 11 билан чиқарган.

ЎҚИНГ: Android 11’гача янгиланиши аниқ бўлган Samsung, OnePlus, Xiaomi, Oppo, Realme, Huawei, Motorola, LG ва Nokia смартфонлари

Edge S аккумуляторининг ток сиғими 5000 мА/соатлик бўлиб, Motorola унга 20 ваттлик тезкор қувватлаш технологиясини жорий этган. Бармоқ изи сканерини корпуснинг ён қиррасига ўрнатишган.

Ушбу смартфон 5G, WiFi 6 (802.11 a/b/g/n/ac/ax), NFC, Bluetooth 5.1 тармоқларини қўллаб-қувватлайди. Унинг корпусида USB Type-C порти ҳамда 3,5 миллиметрлик қулоқчин тирқиши ҳам бор.

Motorola Edge S икки хил рангдаги корпусларда ишлаб чиқарилмоқда ва Хитойда аллақачон унга буюртма бериш мумкин. Унинг тезкор/ички хотираси 6/128 гигабайтлик варианти 310 АҚШ долларига, 8/128 ГБлик варианти 370 долларга ва 8/256 гигабайтлиги 433 долларга тенг нархда сотилмоқда.

ЎҚИНГ: Энг тез ва энг секин арзонлашувчи смартфонлар: қайсиларининг нархи икки карра тез пасаяди?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.