Motorola компанияси Z Flip 4 смартфонига рақобатчи тайёрламоқда

Motorola компанияси Z Flip 4 смартфонига рақобатчи тайёрламоқда

Motorola компаниясининг янги Razr 3 букламафонига оид янги маълумотлар пайдо бўлмоқда. Унга кўра қурилма аввалги форма-факторни сақлаб қолади. 

Ross Young берган маълумотларига кўра, Razr 3 модели 3 дюймли ташқи дисплейга эга бўлади. Таққослаш учун, аввалги модель ташқи экраннинг ҳажми 2.7 дюймда эди. Шунингдек, асосий экарннинг ҳажми ҳам 6.2 дюймда 6.7 дюймга ошади. 

Razr 5G моделидан фарқли равишда янги модель кучлироқ чипда ишлайди. Тахминларга кўра, смартфон Snapdragon 8 Gen1 чипи ва 120 гертсли экарнга эга бўлади. 

ЎҚИНГ: iPhone 14 Pro Max жонли суратларда қўлга тушди! 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!