Motorola Moto G200 5G'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Motorola Moto G200 5G'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Moto G100 тақдимотидан тўққиз ой ўтиб, аниқроғи, ўтган йилнинг ноябрь ойида Motorola компанияси Moto G200 смартфонини тақдим этган эди. Аввалги моделга қараганда қурилманинг камера, дисплей ҳамда чип қисмларида ўзгариш кузатилган. 

ЎҚИНГ: Motorola Moto G51 5G'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз 

Moto G200 5G ўрта нархдаги смартфон, бироқ унинг техник жиҳатлари флагамларга яқин. Унга HDR10 ҳамда 144Hz экран янгиланиш частотасини қўллаб-қувватловчи 1080p резолюциядаги 6.8 дюймли LCD дисплейи ўрнатилган. 

Фото: GSMArena

Қурилма энг кучли чиплардан бири - Snapdragon 888+ билан жиҳозланган. У билан дисплейдан 144 кадр/сонияда фойдаланиш мумкин. 

Камеранинг техник жиҳатлари ҳам ёмон эмас. Смартфон 108МП асосий камера, 13МП ультракенг камера ҳамда 2МП сатҳ камерага эга. 

Motorola ўзининг сув ўтказмайдиган дизайни билан танилган ва янги G200 5G ҳам бундан мустасно эмас. IP52 стандарти унчалик таъсирчанликни уйғотмаса-да, ушбу нархдаги смартфон учун расмий IP стандарти бўлишининг ўзи ҳам катта аҳамиятга эга. 

Смартфон 33 ваттда қувват олувчи 5,000 мАс аккумулятор билан жиҳозланган. Унинг нархи тахминан 400 евролар атрофида. 

Motorola Moto G200 5G'нинг техник жиҳатлари: 

> Корпус: 168.1х75.5х8.9мм, 202г; Олд панель шиша, орқа панель: пластик, пластик ром, IP52 стандарти. 

> Дисплей: 6.80 дюймли LCD, 144Hz, HDR10, 1080х2460 пиксел резолюция, 20.5:9 форма фактори, 395ppi зичлик. 

> Чипсет: Qualcomm SM8350 Snapdragon 888+ 5G (5 nm): Саккиз ядроли (1x2.99 GHz Kryo 680 & 3x2.42 GHz Kryo 680 & 4x1.80 GHz Kryo 680); Adreno 660. 

> Хотира: 8/128ГБ, 8/256ГБ; UFS 3.1. 

> ОТ/Дастурий таъминот: Android 11. 

> Камера: Асосий камера: 108 МП, f/1.9, 1/1.52“, 0.7µm, PDAF; Ультракенг камера: 13 МП, f/2.2, 119˚, 1.12µm, АФ; Сатҳ камера: 2 МП, f/2.4. 

> Селфи cамера: 16 МП, f/2.2, (кенг), 1.0µm. 

> Видео ёзув: Асосий камера: 4К@30 кадр/сек, [email protected] кадр/сек, gyro-EIS; Селфи камера: [email protected] кадр/сек. 

> Аккумулятор: 5,000 mAs; 33 ватт қувватлаш технологияси. 

> Бошқа: Бармоқ изи сканери (ён томонда); NFC. 

Moto G100 билан таққосласак, янги моделдан бир қанча хусусиятлар олиб ташланган. Бунга microSD билан хотирани кенгайтириш имконияти ҳамда 3.5 мм аудио жекни мисол қилиб келтириш мумкин. 

Стерео динамикнинг йўқлиги ҳам G200 моделининг рақибларига устунлик беради. 

Қадоқ таркиби 

Смартфон қутисидан қурилма билан бирга 33 ватт қувватлагич, USB-C кабели ҳамда шаффоф ғилоф ўрин олган. 

Фото: GSMArena

ЎҚИНГ: Huawei P50 Pro'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.