Motorola Moto G51 5G'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Motorola Moto G51 5G'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Янги Motorola Moto G51 5G модели Moto G50 5G'нинг янги авлоди. Бироқ янги модель эскисининг тақдим этилишидан тўрт ой ўтиб сотувга чиқди. 

ЎҚИНГ: Huawei P50 Pro'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз 

Энг қизиғи, янгилик сифатида смартфоннинг чипи ўзгарганини айтишимиз мумкин. Қолган техник жиҳатлар эса ўзгармаган. 

Фото: GSMArena

Умумий олганда, Motorola кўп ўтмай ўзининг энг арзон 5G'ни қўллаб-қувватловчи смартфонини минимал ўзгаришлар билан янгилади. 

Қурилма бир вақтнинг ўзида Moto G71 ҳамда Moto G200 5G смартфонлари билан бирга тақдим этилди. Уни Moto G71 ва G200 моделларининг аралашмаси деб айтиш мумкин. 

Motorola Moto G51 5G'нинг техник жиҳатлари: 

> Корпус: 170.5х76.5х9.1мм, 208г; олд панель шиша, пластиc корпус; IP52 стандарт.

> Дисплей: 6.80 дюймли IPS LCD, 120Hz, 1080х2400 пиксел резолюция, 20:9 форма фактор, 387ppi зичлик. 

> Чипсет: Qualcomm SM4350-AC Snapdragon 480+ 5G (8 nm): Саккиз ядроли (2x2.2 GHz Kryo 460 & 6x1.8 GHz Kryo 460); Adreno 619. 

> Хотира: 4/64ГБ, 6/64ГБ, 4/128ГБ, 6/128ГБ, 8/128ГБ; microSDXC. 

> ОТ/Дастурий таъминот: Android 11 

> Камера: Асосий камера: 50МП f/1.8, 1/2.76“, 0.64µm, PDAF; Ультракенг камера: 8МП, f/2.2, 118˚, 1/4.0“, 1.12µm; Макро камера: 2МП, f/2.4. 

> Селфи камера: 13МП, f/2.2, 1.12µm (Глобал); 16 МП, f/2.2, 1.12µm (Хитой).

> Видео ёзув: Асосий камера: [email protected]/60/240 кадр/сек; Селфи камера: [email protected] кадр/сек. 

> Аккумулятор: 5,000 мАҳ; 20 ватт қувватлаш технологияси (Ҳиндистон) 10 ватт (Глобал). 

> Бошқа: Бармоқ изи сканери (ён томонда); FM радио; 3.5 мм аудио жек. 

Moto G51 худди G200 каби 1080х2400 пиксел резолюциядаги 6.8 дюймли IPS LCD дисплейига эга. Бундан ташқари, унга G71 моделида бўлгани каби 50МП, 8МП ва 2МП камералар ҳамда 5,000 мАс сиғимли аккумулятор ўрнатилган. 

Фото: GSMArena

Афсуски, смартфон фақат 10 ваттда қувват олади ҳолос. 20 ватт қувватлаш технологияси фақат Ҳиндистон бозори учун ишлаб чиқилган моделларда бўлади. 

Moto G51'нинг нархи 230 евродан бошланади. 5G тармоғини қўллаб-қувватловчи смартфонлар сегментида у бошқа қуриламалар билан рақобатлаша олади. Қурилма стерео динамикка эга эмас, бироқ у катта ҳажмдаги дисплей ва аккумулятор, шунингдек, Dolby Atmos функциясига эгалиги билан ажралиб туради.

Қадоқ таркиби 

Қурилма қутисидан смартфон билан бир қаторда 10 ваттлик қувватлаш адаптери (Ҳиндистон учун 20 ватт), USB-C кабели ҳамда шаффоф силикон ғилоф ўрин олган. Қадоқдаги USB-C кабель орқали маълумот алмашиш жараёнини амалга ошириб бўлмайди, у фақат қувват бериш учун мўлжалланган. 

Фото: GSMArena

ЎҚИНГ: Huawei P50 Pocket'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз