Motorola One Hyper'нинг тақдимот санаси маълум бўлди

Motorola One Hyper'нинг тақдимот санаси маълум бўлди

Motorola компаниясининг корпусдан сизиб чиқувчи камерали илк смартфони One Byper'нинг тақдимот маросими 3 декабрь куни Бразилияда бўлиб ўтади.

Маросим рекламасида айнан қайси смартфон тақдим қилиниши айилмаган, лекин ҳозирга қадар тарқалган миш-мишларга таянсак, pop-up камера модулга эга бўлиши айтилаёган ягона қурилма бу One Hyper'дир.Смартфоннинг аксар техник жиҳатлари ҳақида ўтган ой маълумотлар пайдо бўлганди. Уларга кўра, корпусдан сизиб чиқувчи олд камера 32 мегапикселли бўлади. Бу орқадаги асосий камеранинг ярим резолюцияси демакдир. Шундай қилиб, One Hyper Motorola'нинг 64МП ли илк смартфони бўлади. Орқа панелдаги иккинчи камера эса 8МП ли сатҳ камерасидир.

Энди бошқа жиҳатларга тўхталиб ўтсак. Снапдрагон 675 чипида ишловчи ўрта тоифадаги ушбу қурилма 6,39" IPS LCD (1080p+) экран билан жиҳозланиб, 4ГБ тезкор ва 128ГБ ли доимий хотирага эга бўлади. 

Смартфоннинг ҳозирча номаълум асосий жиҳати унинг нархидир. Лекин техник жиҳатларини инобатга олиб айтиш мумкинки, One Hyper Moto One ва One Zoom'лар билан бир хил нарх тоифасида бўлиши керак.

ЎҚИНГ: Motorola RAZR изидан: яна иккита хитойлик смартфонсоз «раскладушка» тайёрламоқда

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!