Motorola One Power бозорда ўз ўрнини топишга ҳозирлик кўрмоқда

  •   Saroy
  •  1096
  •  06.06.2018 17:31

Motorola One Power бозорда ўз ўрнини топишга ҳозирлик кўрмоқда

Motorola компанияси «Android One» дастури доирасида янги Motorola One Power смартфони устида иш олиб бормоқда. Куни кеча қурилманинг жонли сурати намойиш этилди ва ҳозирда @HeyAndri деб номланган инсайдер қурилманинг қайта чиқаётган варианти ва девайснинг айрим тавсифлари билан ўртоқлашди.

ЎҚИНГ: 5G Moto Mod модулли Moto Z3 Play сурати пайдо бўлди

Смартфон қирқмали катта дисплей билан таъминланади, шунингдек, iPhone X’дагидек қўш камерали бўлади, бундан ташқари, унда бармоқ излари сканери ҳам мавжуд. 

Хабарда айтилишича, Motorola One Power кенгформатли Full HD+ экрани билан  жиҳозланади. Қурилманинг ишлашини саккизядроли Snapdragon 636 чипи (худди Redmi Note 5 дагидек) ҳамда 6 ГБ тезкор хотира таъминлайди. Бундан ташқари, смартфонга 64 ГБ бўлган ички хотира ўрнатилган. Янги смартфоннинг батареяси  3780 мАч, асосий қўш камераси 16 Мп (f1.8) + 5 Мп (f2.0), олд камераси 16 Мп (f1.9) ва алоқасиз тўловлар учун  NFC-модуль бор.

Смартфон катта эҳтимол билан яқин ойларда савдога чиқарилади.

ЎҚИНГ: Motorola 2016 йилдаёқ патентлаган буклама смартфон жудаям антиқа!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.