Motorola One смартфони оқ рангда намойиш қилинди

  •   Saroy
  •  890
  •  02.07.2018 12:02

Motorola One смартфони оқ рангда намойиш қилинди

Яқинда тармоқларда Motorola  One смартфонининг рендери намойиш қилинганди. Энди эса янги қурилманинг «жонли» фотосурати оқ рангда тақдим этилди.

Slash Leaks нашри янги смартфоннинг суратини намойиш  қилиши билан бирга, унинг тавсифи ҳақда ҳам айрим маълумотларни берди. Қурилманинг орқа томонида иккита асосий камера чақноғи  ва бармоқ излари сканери кўриниб турибди. Олд томонида кенгформатли дисплей ўрнатилади. У  худди iPhone X смартфонидаги каби қирқмали бўлади.

ЎҚИНГ: Motorola’дан янги смартфон: қандай ном олади?ЎҚИНГ:

Афсуски, Slash Leaks нашри қурилманинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида унчалик батафсил  тўхталмаган. Фақат шу нарса маълумки, девайс «тоза» Android 8.1 Oreo’да ишлайди. Қолаверса, қурилма фақат оқ рангда чиқмайди. Сотувга яна қора ранглиси ҳам чиқарилади, деган маълумотлар бор.

Motorola компанияси 2 августда янги қурилмалари намойишини ўтказиши ҳақда маълум қилган. Ўшанда Moto Z3 Force  флагмани билан бирга Motorola One ҳам намойиш қилиниши мумкин, дейилмоқда хабарда.

ЎҚИНГ: Moto Z3 Play версияси анча кучайтирилди, ранги ҳам ўзгарди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!