Motorola Razr харидида ҳозир 500 доллар ёнга қолади!

  •   DiMaX
  •  1035
  •  17.06.2020 11:39

Motorola Razr харидида ҳозир 500 доллар ёнга қолади!

Lenovo компанияга қарашли Motorola бренди ўзининг биринчи букламафони – RAZR моделини 2019 йилнинг ноябрида тақдим қилган. Компания уни 1499 АҚШ долларига баҳолаган, лекин яқинда...

ЎҚИНГ: Антиқа акция: RAZR «раскладушка»сидан битта олсангиз, иккинчиси – совға!

Motorola энди ушбу «раскладушка»сига нақ 500 долларлик чегирма эълон қилди, лекин акция фақат АҚШ ҳудудида амал қилади. У ерда ҳозир Motorola Razr букламафонини 999 долларга харид қилса бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Motorola Razr моделида асосий экран сифатида диагоналига 6,2 дюймлик Flex View p-OLED дисплейи қўлланган. Унинг томонлари ўзаро 21:9 нисбатда, тасвир аниқлиги эса 2142х876 пикселни ташкил этади. Смартфон корпусининг ташқарисидаги қўшимча дисплей эса диагоналига 2,7 дюймлик ўлчамга эга. Қурилманинг аккумулятори 2510 мА/соатлик ток сиғимига эга, дактилоскопик датчиги эса олд юзанинг пастки қисмига жойланган.

Motorola Razr тақдимотидан кейинроқ Samsung ҳам унга ўхшаш, аммо кутилганидан арзон Galaxy Z Flip «раскладушка»сини чиқарган.

ЎҚИНГ: Нуфузли инсайдер биринчи буклама iPhone ҳақида хабар берди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.