Motorola смартфонларининг махфий кодлари

  •   DiMaX
  •  1639
  •  02.03.2017 09:50

Motorola смартфонларининг махфий кодлари

Кўпчилик билса керак – илк уяли алоқа айнан Motorola русумли телефон қурилмасида амалга оширилган. Орадан ўтган йиллар мобайнида бу фирма турли моделларда турфа қурилмалар ишлаб чиқаришда давом этмоқда, жумладан, смартфонлар ҳам.

Ўзбекистонда ҳам Motorola девайсларидан фойдаланувчилар етарлича миқдорни ташкил этади. Қуйида улар учун махфий кодларни эълон қиламиз.

Аввало шуни айтиш керакки, Android тизимидаги барча смартфон ва планшетлар учун жорий этилган махфий кодлар бу қурилмаларга ҳам мос келади. Бундан ташқари, Motorola ишлаб чиқарган уяли алоқа қурилмаларида махфий меню ҳам бор, унга эса *#*#4636#*#* коди орқали кирилади.

Шунингдек, мана бу кодлар ҳам Motorola гаджетларида тегишли менюлар учун қўлланади:

*#06# – IMEI рақамини аниқлаш.

*#*#786#*#* – Созламаларни дастлабки ҳолатига қайтариш.

*#*#1234#*#* ёки *#*#7873778#*#* – Супер-фойдаланувчи иловаларини очиш.

*#*#2432546#*#* – Янгиланишларни мустақил текшириш.

*#*#2486#*#* – Motorola сервис менюси.

Эслатиб ўтамиз, агарда қурилмаларни созлаш бўйича етарлича тажрибага эга бўлмасангиз, махфий кодларни териш орқали созламаларга ўзгариш киритмаганингиз маъқул. Чунки бу смартфон ёки планшетингизнинг муҳим функциялари ишламай қолишига ёки умуман ўзи ишдан чиқишига олиб келиши мумкин. Махфий кодларни териш оқибатида юзага келиши мумкин бўлган салбий ҳолатлар учун масъулият буткул ўзингизнинг зиммангиздадир.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!