Motorola стилусга эга бўлган смартфонни тақдим этди

Motorola стилусга эга бўлган смартфонни тақдим этди

Lenovo компаниясига қарашли бўлган Motorola ўзининг янги Moto G Stylus 2022 смартфонини тақдим этди. Ўтган йилги модель билан таққослаганда янги моделда бир қанча ўзгаришлар содир бўлган. 

Хусусан, қурилма Snapdragon 678 ўрнига, MediaTek Helio G88 чипи билан жиҳозланган.  Диагонали 6.8 дюймли дисплей 90Hz янгиланиш частотасини қўллаб-қувватлайди. Смартфоннинг 4/64 ҳамда 6/128ГБ хотирага эга бўлган тури сотувга чиқарилади. 

Орқа панелда 50МП, 8МП, 2МП сенсорлар ўрин олган. Селфи камеранинг резолюцияси 16МП ташкил қилади. Қурилмага 10 ваттда қувват олувчи 5,000 мАс сиғимли аккумулятор ўрнатилган. Смартфон Android 11 операцион тизимида ишлайди. 

Moto G Stylus 2022'нинг ўлчамлари - 170,21 х 75,9 х 9,45 мм, оғирлиги эса 216 граммни ташкил қилади. У 300 доллар нархда сотувга чиқади . 

ЎҚИНГ: Интернетда янги Xiaomi смартфонининг сурати пайдо бўлди 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!