Mozilla Firefox бошланғич саҳифасида реклама намойиш этилмайди

Mozilla Firefox бошланғич саҳифасида реклама намойиш этилмайди

Mozilla браузери дастурчилари фойдаланиш вақтида қалқиб чиқадиган рекламалардан воз кечишни мўлжалламоқда.

Авваллари фойда олиш мақсадида реклама кўрсатилган бўлса, энди компания бу пул ишлашнинг тўғри йўли эмас, деган фикрга келди. Компания мўмай маблағдан воз кечган бўлса-да, бошқа йўллар орқали тушумни оширмоқчи.

Албатта, бошланғич саҳифадаги рекламадан узил-кесил воз кечилгани хусусида баёнот тарқатилмади, бироқ имкон қадар бу ҳолат қайтарилмаслигига ҳаракат қилишади. Компания мутахассислари браузернинг келгуси версияларида реклама бўлмаслиги, унинг ўрнида фойдаланувчини энг кўп қизиқтирган контент жойлашишини айтиб ўтишди

Шунингдек, рекламани йўқотишдан ташқари “оловли тулки” браузери фаолиятини яхшилаш учун бир қатор ўзгаришлар киритилади.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!