Мудофаа вазирлиги ИИВ учун мобиль илова яратди

  •   DiMaX
  •  806
  •  03.06.2019 10:05

Мудофаа вазирлиги ИИВ учун мобиль илова яратди

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунида Мудофаа вазирлиги ташаббуси билан Мирзо Улуғбек туманида жойлашган Авайхон маҳалласида байрам тантаналари бўлиб ўтди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига таяниб ЎзА хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: «Telegram»да Мудофаа вазирлиги матбуот хизматининг расмий ахборот канали иш бошлади

Унда Ўзбекистон мудофаа вазирининг ўринбосари генерал-майор Азизбек Икрамов, Ички ишлар вазирлиги Мирзо Улуғбек туман бошқармаси вакиллари ҳамда туман ҳокимлиги раҳбарияти сўзга чиқиб, барча болажонларни муборакбод этдилар.

Тадбирда, шунингдек, Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти курсантлари томонидан Ички ишлар вазирлиги бўлинмалари учун яратилган мобиль илованинг тақдимоти бўлиб ўтди. Мазкур мобиль илова ички ишлар органлари ходимлари билан фавқулодда мулоқот қилиш учун қулай восита ҳисобланиб, жиноятчиликка қарши курашишда кенг самара бериши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти 2018 йил 24 декабрдаги «Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолаган эди. Унда жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимида ўзаро мақсадли ҳамкорликни ташкил этиш, жойлардаги давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари ҳамда жамоатчилик тузилмалари ҳамкорлигини йўлга қўйиш вазифаси белгилаб берилган.

ЎҚИНГ: Huawei билан ҳамкорлик ҳақида «оғзидан гуллаб» қўйган мудофаа вазири ишидан ҳайдалди