Муҳим хабар: мобиль операторлар ва интернет-провайдерлар сўмли тарификацияга ўтади

  •   DiMaX
  •  4419
  •  25.04.2017 12:21

Муҳим хабар: мобиль операторлар ва интернет-провайдерлар сўмли тарификацияга ўтади

2017 йил сўнгига қадар мобиль операторлар ва интернет-провайдерларнинг сўмли тарификацияга ўтиши бўйича қарор ишлаб чиқилади. Қарорнинг амалга оширилиши 2018 йилда бошланади, деб ёзади Коммерсант нашри.

Жорий йилнинг охиригача Ўзбекистонда уяли алоқа операторларини ҳамда интернет-провайдерларни ўз хизматларини миллий валютада нархлашга ўтказиш бўйича қарор ишлаб чиқилади. Бу ҳақда Usenet 2017 конференцияси доирасидаги давра столида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари Умиджон Аъламов маълум қилди, дейилади хабарда.

Вазирлик вакилининг таъкидлашича, бу борада истеъмолчилардан, жумладан, корпоратив мижозлардан кўплаб шикоятлар келиб тушган. Улар асосан хизматларнинг АҚШ долларида нархланиши билан боғлиқ ноқулайликлардан норозилик билдиришган.

«Ўтиш жараёни ўзи катта маблағларни талаб қилади, бу арзонга тушадиган тадбир эмас, – дея таъкидлаган Аъламов. – Бироқ, Ҳаракатлар стратегиясига кўра, миллий валютада нархлашга ҳамма ўтади: мобиль операторлар ҳам, интернет-провайдерлар ҳам. Қарор шу йилнинг охиригача ишлаб чиқилади ва кейинги йил амалга ошира бошланади».

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.