Мукофот жамғармаси $2000 лик «Online Startup Weekend Uzbekistan 2021» тадбирига марҳамат!

  •   DiMaX
  •  397
  •  12.03.2021 09:06

Мукофот жамғармаси $2000 лик «Online Startup Weekend Uzbekistan 2021» тадбирига марҳамат!

Жорий йилнинг 26–28 март кунлари «Online Startup Weekend Uzbekistan 2021» тадбири бўлиб ўтади. Бу тўғрида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Beeline Uzbekistan яна бош директорсиз қолдими?

«Online Startup Weekend Uzbekistan 2021»ни ўтказишнинг асосий мақсади – АКТ соҳасидаги истиқболли маҳаллий стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш, нуфузли халқаро мусобақада уларнинг иштирокини таъминлаш. Мазкур тадбир Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки (IT-Парк) ва MOST Бизнес инкубатори томонидан USAID кўмагида ташкил қилинмоқда.

Иштирокчилар қуйидаги имкониятларга эга бўладилар:

  • бошқа стартапчилар ва етакчи IT-экспертлар билан бир жамоада ишлаш;
  • ўз стартапи прототипини яратиш;
  • венчур фондлари, бизнес-ангеллар, корпорациялар, совринларни ўз ичига олган Халқаро «Startup Weekend»да иштирок этиш;
  • «Finance PM» экспертларидан бепул маслаҳат олиш.

Тадбир тўғрисида батафсил маълумот: http://most.com.kz/swuzbekistan

Тадбирда иштирок этиш учун охирги сана: 26 март куни соат 14:00 гача.

Рўйхатдан қуйидаги ҳавола орқали ўтишингиз мумкин: https://docs.google.com/forms/d/1ddyEncCzfos-o7242m6MQufi1DvM9nP78kxiaFam0sU/viewform?edit_requested=true

ЎҚИНГ: Оператордан ҳар ойда 1 гигабайт бонус олишни истайсизми?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!