Мукофот жамғармаси $30 минглик онлайн чемпионатга марҳамат!

  •   DiMaX
  •  712
  •  27.11.2020 10:58

Мукофот жамғармаси $30 минглик онлайн чемпионатга марҳамат!

Ўзбекистонда  28 ноябрь куни дастурлаш бўйича онлайн чемпионат старт олади. Мазкур тадбир Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари Технологик парки (IT-Park) ва Dubai Future Foundation жамғармаси томонидан ташкил қилинган. Мусобақанинг мукофот жамғармаси $30 мингга тенг, деб ёзади АКТ вазирлиги.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда дастурчилар қанча маош олиши эълон қилинди

Онлайн чемпионат икки босқичдан иборат. Биринчи, саралаш босқичи 28-29 ноябрь кунлари бўлиб ўтади, ва ушбу босқичда барча иштирокчилар чемпионатнинг финал босқичига йўлланма олиш учун қатор вазифаларни бажаради. Иккинчи, финал босқичи 5-6 декабрь кунлари бўлиб ўтади. Мусобақа натижалари бўйича жами олтита ғолиблар аниқланади.

Барча иштирокчилар иккита категорияларда курашади:

  • A категорияси – 30 ёшгача бўлган иштирокчилар (мураккаб топшириқлар);
  • B категорияси – мактаб ўқувчилари (осонлаштирилган топшириқлар).

Дастурлаш бўйича онлайн чемпионатида Ўзбекистон Республикаси фуқароси мақомига эга бўлган ва «Бир миллион дастурчи» курсларидан бирини битирувчи сертификатини қўлга киритган шахслар иштирок этишлари мумкин.

Саралаш босқичида иштирок этганлар автоматик равишда Ўзбекистонда ўтказилаётган Дастурлаш бўйича Халқаро талабалар олимпиадасининг (ICPC) чорак финалида иштирок этишлари ҳам мумкин.

Дастурлаш бўйича онлайн чемпионатида иштирок этиш учун қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтинг: https://sport-programming.uz/

ЎҚИНГ: Ойига 5 000 – 7 000 доллар даромад топаётган 23 ёшли дастурчи Сардор Исломов билан суҳбат

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!