Муштдай ҳам чиқмайдиган x86-процессорли компьютер тақдим этилди! (+видео)

  •   DiMaX
  •  898
  •  22.10.2019 15:59

Муштдай ҳам чиқмайдиган x86-процессорли компьютер тақдим этилди! (+видео)

Кўп йиллардан бери офис ҳамда ўйин компьютерлари 86 битлик архитектурали процессорлар базасида яратилмоқда. Бироқ мобил ҳамда модулли компьютерлар борасида вазият ўзгача – уларда ARM архитектурали чипсетлар қўлланади.

ЎҚИНГ: х32(х86) ва х64 процессорлари ҳақида биласизми?

Хитойнинг iLife компанияси эса HKDTC кўргазмасида x86 процессорига ҳамда Windows 10 тизимли стол мини-компьютерини намойиш қилди. Ҳозирда мазкур қурилмани iLife MP8 Micro PC деб аташмоқда, аммо унинг тижорий номи бошқачароқ бўлиши ҳам мумкин.

Ушбу мини-компьютер Gemini Lake туркумидаги тўрт ядроли Intel Celeron N4100 процессори базасига қурилган. Унинг 4 гигабайтлик тезкор ва 64 гигабайтлик ички хотираси, шунингдек, кичкина вентилятори бор – бўлди!

Ўлчамига кўра у Intel NUC гаджетидан тўрт баравар кичик. Мана, бу компьютердан иккитаси битта кафтга бемалол ўрнашганини кўринг:

Компьютернинг орқа панелида биттадан USB Type-C ҳамда HMDI, иккита USB 3.0 портлари мавжуд. Корпуснинг ён томонида microSD хотира карталари учун картридер ҳамда қулоқчин учун 3,5 миллиметрлик аудиотирқиш кўзга ташланади. Олдида эса фақат компьютерни ўчириш-ёқиш тугмачаси бор.

Харидорларга iLife MP8 Micro PC мини-компьютери металл ҳамда пластик корпусларда таклиф этилади. Бироқ унинг сотувга чиқиш вақти ҳамда нархи ҳозирча номаълум.

Эслатиб ўтамиз, аввал Q-Stick – 8 ГБ «оперативка»ли компьютер-брелок ҳақида, шунингдек, энг митти – 1х1 миллиметрлик IBM нано-компьютери тўғрисида ҳам хабарлар эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: Collapse OS – «Охирзамон операцион тизими» яратилди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!