Мусиқа ва футбол бирлашмоқда

Мусиқа ва футбол бирлашмоқда

Швециянинг дунёга машҳур аудио стриминг платформаси, Spotify расман 2022 йил июл ойидан бошланадиган Испаниянинг Barcelona футбол клуби билан узоқ муддатли ҳамкорликни эълон қилди. Маълум қилинишича, Spotify Barcelona клубининг асосий ҳамкори бўлади ва унинг бренди 2022-2023 йилги мавсумдан бошлаб эркаклар ва аёллар жамоалари футболкалари ва машғулот кўйлакларининг олд қисмида пайдо бўлади. Шунингдек, ҳамкорлик доирасида таниқли футбол стадиони - Camp Nou номи ҳам Spotify Camp Nou номига ўзгартирилади.

Хабар қилинишича, келишув 310 миллион долларга тенг. "Нима учун Spotify FC Barcelona билан ҳамкорлик қилишга қарор қилди?" деган саволга компания шундай жавоб берган:

"Бу мухлисларни ҳар қандай санъаткорлар - ўйинчилар ва артистлар, мусиқа ва спорт билан боғланиши ҳақида. Spotify ва Barcelona мусиқа ва футбол оламларини бирлаштирмоқчи, Spotify Camp Nou ўйинчилар ва санъаткорларга глобал саҳнани тақдим этиш ва мухлислар билан боғланиш учун янги имкониятлар яратади."

Ҳамкорликнинг Spotify учун фойдаси ҳақида янада кўпроқ айтадиган бўлсак, Barcelona мусиқий платформа учун катта аҳамият касб этувчи 30 ёшдан кичик бўлган 350 миллиондан аторофидаги ёш мухлислар базасига эга.

Келишуви 3-апрел куни бўлиб ўтадиган "Barcelona"нинг фавқулодда делегат аъзолари ассамблеяси томонидан ратификация қилиниши керак. Лекин клубнинг катта қарзи борлигини сабаб бу жараён унчалик қийинчилик туғдирмайди.

ЎҚИНГ: “Ғафур Ғулом” номидаги маданият ва истироҳат боғига юзни аниқлаш тизими ўрнатилади

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!