Мусулмонлар ва насронийлар учун олти ярим минг долларлик iPhone 13 Pro’лар тақдим этилди

  •   DiMaX
  •  1728
  •  13.08.2021 17:29

Мусулмонлар ва насронийлар учун олти ярим минг долларлик iPhone 13 Pro’лар тақдим этилди

Россиянинг люкс маҳсулотларга ихтисослашган Caviar бренди ҳали Apple расман эълон қилиб ҳам улгурмаган iPhone 13 Pro ҳамда 13 Pro Max моделларининг премиал версиялари учун олдиндан буюртма очганидан хабарингиз бор. Мазкур компания энди мусулмонлар учун, шунингдек, католик ва православлар учун iPhone 13 Pro’лар намойиш қилди.

ЎҚИНГ: 1 кг олтинга эга iPhone 12 Pro ва Galaxy S21 Ultra'лар чиқди!

Мазкур туркумдаги телефонларнинг корпуслари титан ҳамда олтиндан ишланган, орқа панелида мустаҳкам шиша остига тегишли динларнинг муқаддас ибодатгоҳлари суратлари туширилган.

iPhone Kaaba моделининг орқа тарафида Каъба ҳамда минораларни кўриш мумкин. Caviar бу смартфон учун 419 минг рублдан (ёки 6450 АҚШ долларидан) бошланувчи нархлар белгилаган.

ЎҚИНГ: Ал-Азҳар университети Каъба бузилишини ўз ичига олган ўйинлардан огоҳлантиради (+видео)

Католикларга мўлжалланган iPhone St Peter`s Basilica модели эса Ватикандаги Авлиё Петр собори суратини акс эттирган.

Бу айфон нархлари эса 416 000 рублдан (6400 доллардан) бошланади.

ЎҚИНГ: Рим папаси аккаунтидан модел қизнинг эротик суратига лайк босилди

Православлар учун чиқарилган iPhone Cathedral Of Christ The Savior моделининг орқа панелига Халоскор Исо черкови тасвири туширилган.

Caviar бу смартфонни камида 424 минг рублдан (6520 доллардан) сотмоқчи.

Дарвоқе, учала моделдаги iPhone 13 Pro ҳам саноқли нусхада – ҳар бири 99 донадан ишлаб чиқарилади.

ЎҚИНГ: Қорақалпоғистонлик онахонга ўғли олтин iPhone X ҳадя этди (+видео)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.