Мутахассислар iPhone’ни тун бўйи қувватлашга қўйиш ҳақида кутилмаган маслаҳат беришди!

  •   DiMaX
  •  2142
  •  11.02.2019 16:30

Мутахассислар iPhone’ни тун бўйи қувватлашга қўйиш ҳақида кутилмаган маслаҳат беришди!

Кун бўйи смартфонимиздан фойдаланиб, батареясини «бўшатиб» қўямиз ва кўпинча тунда ёки тонгда қувватлаймиз. Бунинг хавфли ёки хавфсиз эканлиги ҳақида ҳам мақола эълон қилганмиз, аммо iPhone’лар ўзига хос ёндашувни талаб этади...

ЎҚИНГ: Смартфонни тунда қувватлашга қўйиб ётиш хавфлими?

Battery University нашрининг нуфузли мутахассислари замонавий гаджетларнинг литий-ионли батареялар устида бир нечта тадқиқотлар ўтказиб кўришди ва натижаларини эълон қилишди. Бунда улар, iPhone’ни тунда қувватлашга қўйиб ётиш умуман хавфли эмаслигини таъкидлашган.

Ҳатто энг янги бўлмаган iPhone моделларида ҳам аккумуляторнинг қувватланиш контроллери мавжуд – батарея тўлиқ қувват олиб бўлиши билан у ток келишини узиб қўяди. Шу контроллер шарофати билан айфонни исталган муддатга қувватлагичга улаб қолдираверса бўлади.

ЎҚИНГ: Смартфон ва ноутбукни нотўғри қувватлаяпсиз, буни биласизми?

Бунисиям майли, Battery University вакилларининг таъкидлашларича, қувватлашга қўйилган ҳолича бутун тун бўйи қолдириш iPhone учун ҳатто фойдали экан! Яъни, шундай қилиш ҳатто аккумулятор умрини анчагина узайтиради, дейишмоқда улар.

Гап шундаки, iPhone ҳатто тунда ҳам қувват сарфлаб туради, айрим фойдаланувчилар смартфонларнинг аккумулятори ҳатто 10-20 фоизгача камайганини айтишган. Агарда iPhone тунда қувватлашга қўйилган бўлса, аккумуляторга тушадиган юк минимум даражагача пасаяди. Мазкур ҳолатда айфон худди ноутбук каби қувватни батареядан эмас, балки электр тармоғидан олиб сарфлаб туради. Бу эса аккумуляторнинг ҳолатига ижобий таъсир кўрсатади, айниқса кўп ишлатиладиган iPhone’ларда бу яққол сезилади.

Фақат бир жиҳатини ёдда тутинг: агарда iPhone шикастланган бўлса, шунингдек, қувватлаш ускунангиз ёки кабелингиз оригинал бўлмаса, уни тун бўйи қувватлашга қўйиш хавфли – ҳатто портлаши ҳам мумкин.

ЎҚИНГ: Тадқиқот: Тунда электрон қурилмалардан фойдаланманг!

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.