Мутлақо бепул «Бир миллион ўзбек дастурчилари» онлайн курсларига марҳамат!

  •   DiMaX
  •  4754
  •  13.11.2019 12:50

Мутлақо бепул «Бир миллион ўзбек дастурчилари» онлайн курсларига марҳамат!

Шу йилнинг 21 ноябрь куни «Бир миллион ўзбек дастурчилари» онлайн курслари очилади. Улар мутлақо бепул ташкил этилмоқда, дея хабар беради IT-Парк.

ЎҚИНГ: IT Park ва Ucell ҳамкорлигида Boot Camp бўлиб ўтди

Онлайн курслар Бирлашган Араб Амирликлари ҳукумати, Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ва, албатта, IT-Парк қошидаги IT-академия кўмагида ташкил этилмоқда.

Барча хоҳловчилар унда тўртта йўналиш бўйича таълим олишлари мумкин:

  1. Маълумотлар таҳлили;
  2. Андроид дастурлаш;
  3. Full-Stack Development;
  4. Frontend Development.

Дастур оммавий очиқ онлайн курсларни ўтказадиган таълим платформаси ҳисобланади ва ўзбек тилида амалга оширилади.

Онлайн курслар 2012 йилда Стенфорд университети информатика дастурининг кенгайиши натижасида ташкил этилган «Udacity» компанияси кўмагида ташкиллаштирилмоқда.

ЎҚИНГ: “Fin Tech Abu Dhabi” танловида Ўзбекистон жамоаси ғолиб бўлди!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!