Мутлақо тирқишсиз ва тугмачасиз Vivo APEX 2019 смартфони илк «жонли» видеода!

  •   DiMaX
  •  1128
  •  29.01.2019 16:21

Мутлақо тирқишсиз ва тугмачасиз Vivo APEX 2019 смартфони илк «жонли» видеода!

Vivo умуман бирорта ҳам порти ва тугмачаси бўлмаган смартфон тайёрлаганини айтганди. Лекин кутилмаганда Meizu ҳам отни қамчилаб қолди – ҳамюртидан аввал худди шундай қурилмасини тақдим қилди! Лекин Vivo APEX 2019 барибир ундан кўп томонлама устун чиқди...

ЎҚИНГ: Vivo Apex 2019 тақдим этилди: Snapdragon 855 чипли, умуман тирқишсиз ва тугмачасиз илк 5G-смартфон!

Эсингизда бўлса, мазкур флагманнинг расмий тақдимотидан аввал Vivo кишиларга уни кўрсатмасдан, фақат ушлаб кўриб фикр билдиришларини сўраганди. Ўшанда бу гаджетни ушлаб кўрганлар уни «силлиқланган шағал» ва «металл совун»га ўхшатишган эди.

Энди эса Vivo APEX 2019 моделини ишлатиб намойиш этилган видео ҳам интернетга чиқарилди. Уни қуйида томоша қилишингиз мумкин:

Айниқса, дисплейнинг деярли бутун юзасида ишловчи янги авлод дактилоскопик датчиги эътиборга лойиқ. Унга бармоқ изини ўрнатиш жараёни атиги икки сония вақт олади, кейин эса экраннинг исталган қисмига босиб, смартфонни қулфдан чиқарса бўлади.

Дарвоқе, яқиндагина худди шундай технологияни яна бир хитойлик компания ҳам ишлатиб кўрсатган эди.

ЎҚИНГ: «ЖОНЛИ» ВИДЕО: Xiaomi дисплейнинг ҳамма жойи сканерли смартфон тайёрлади!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.