Мухолифат руҳидаги чиқишлари билан танилган Telegram-канал муаллифлари қидирувга берилди

  •   DiMaX
  •  888
  •  06.11.2020 08:17

Мухолифат руҳидаги чиқишлари билан танилган Telegram-канал муаллифлари қидирувга берилди

Беларусь ҳукумати NEXTA номли Telegram-канал муаллифларига нисбатан қидирув эълон қилган. Бу хусусда мазкур мамлакатнинг Тергов қўмитаси маълумотига асосланиб Sof.uz нашри ёзмоқда.

ЎҚИНГ: Беларусь инқирози: йирик IT-компаниялар мамлакатни тарк этмоқчи

Хабарга кўра, улар «Оммавий тартибсизликларни ташкиллаштириш», «Жамоат тартибини қўпол равишда бузадиган гуруҳ ҳаракатларини ташкил этиш» ва «Касбий мансублиги асосида ижтимоий адоватни қўзғатишга қаратилган қасддан қилинган хатти-ҳаракатлар» моддалари асосида гумонланмоқда.

NEXTA – Беларусда оппозицион руҳда эканлиги билан машҳур бўлган Telegram-канал ҳисобланди. У президент сайловларидан сўнг бошланган норозилик намойишларини фаол равишда ёритиб бормоқда ва фуқароларни намойишларга чақирмоқда.

Поляк ОАВ хабарларига кўра, канал асосчиси Степан Путило бир неча йил олдин Беларусдан Польшага кўчиб ўтган.

Путило Россияда ҳам қидирувдаги шахс сифатида Ички ишлар вазирлигининг маълумотлар базасига киритилган.

ЎҚИНГ: Telegram-каналда қизларнинг телефон рақами ва порнографик материаллар тарқатган шахс жазоланди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!