Муз найзаларидан иборат ўрмон: Юпитер йўлдошига шундай таъриф берилмоқда

  •   Saroy
  •  582
  •  11.10.2018 16:00

Муз найзаларидан иборат ўрмон: Юпитер йўлдошига шундай таъриф берилмоқда

Европа Юпитер сайёрасининг йўлдоши ҳисобланади. Энди олимлар ушбу йўлдошга ҳам  тадқиқот миссиясини уюштиришни режалаштирмоқда. Аммо унинг юзасини баландлиги 15 метр бўлган муз найзалари қоплаган. Бу эса коинот аппаратларни қўндиришда жиддий тўсиқ бўлиши мумкин.

Мутахассисларнинг фикрича, Европу Қуёш тизимидаги тадқиқот олиб бориш учун энг қизиқ бўлган объектлардан биридир. Унда  таркибида кислород юқори бўлган тарқоқ атмосфера мавжуд. Сайёранинг муз қатламлари остида эса музлаб қолмайдиган океан мавж урмоқда. Олимлар илгари сураётган фаразлари бўйича, Европанинг муз қатламлари остида микроскопик ҳаёт кечмоқда.

ЎҚИНГ:125 миллиард долларлик лойиҳа: сайёҳлар коинотга лифтда олиб чиқилади

Европага етиб борадиган коинот зонди кутилмаган қийинчиликларга дуч келади. Кардиф университети олими Дэниел Хобли ва унинг америкалик ҳамкасблари таъкидлашича, Юпитер йўлдошининг юза қисмида улкан кальгаспорлар — муз найзалари ўсади.  Улар қалин ва зич қор қопламасининг нотекис эриши натижасида юзага келган ва баландлиги 15 метргача боради. Шунга ўхшаш тузилмалар Ерда ҳам учрайди: улар экваториал тоғ тизмаларида кўп, чунки бу ерларда Қуёш чарақлаб туради, лекин ҳаво қуруқ ва жуда совуқ бўлади.

Агар шундай тузилма сайёра юзасида ҳақиқатан ҳам бўлса, улар учирилган аппаратларни қўндириш чоғида  жиддий шикаст етказиши  мумкин. Фазогирлар ҳозирча Европа юзасида ҳақиқатан ҳам кальгаспорлар борлигини тасдиқлашгани йўқ. Олинган суратлар сайёрада бундай тузилмаларнинг борлигини кўрсатмаяпти, аммо улар бор бўлиши, шунчаки қуёш  чарақлаб турганда радар пайқай олмаётган бўлиши ҳам мумкин. Кальгаспорнинг бўлишини йўлдошнинг устки қисми ўта  совуқлиги ҳам исботлайди.

ЎҚИНГ:Қора туйнукдаги одам ёки коинотнинг ҳали очилмаган жумбоқлари

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!