MWC 2018: Huawei илғор планшетофонларни тақдим қилди

MWC 2018: Huawei илғор планшетофонларни тақдим қилди

Huawei компанияси бугун жамоатчиликни 10.8″ ва 8.4 дюймли MediaPad M5 планшети билан таништирди. MWC 2018 анжумани доирасида бўлиб ўтган тақдимотда экрани WQXGA (2560 x 1600 пикселли) сиғимли, 2.5D қайрилма дисплейи билан қопланган, 8 ядроли Kirin 960 чипига эга планшетлар тақдим қилинди.

Ҳар иккала девайс Android 8.0 (Oreo) тизимининг ўзлаштирилган EMUI 8.0 прошивкасижа ишлайди. Улардаги бош камера учун 13 мегапиксел аниқлигидаги камера танланган. Бу камерада фазали автофокус функцияси мавжуд.

Металл корпусли планшетларнинг олд панелидаги бош тугмада бармоқ изи сканери бор. 10.8 дюймли талқин 4 та, 8.4 дюймлиси эса 2 та карнайга эга бўлган.

5100 ва 7500 мА соат ток сиғимига эга аккумуляторлар тезкор қувват олиш технологиясига эга. Юқори талқиндаги планшетни клавиатурага уласа ҳам бўлади.

Huawei MediaPad M5 (10 дюймли) жиҳатлари:
Дисплей: 10.8 дюймли, 2560 x 1600 пикселли (WQXGA), 2.5D қайрилма шиша;
Процессор: 8 ядроли Huawei Kirin 960 (4 x 2.4 Ггц A73+ 4 x 1.8 Ггц A53) + i6 ёрдамчи чипи, Mali G71 видео картаси;
Хотира: 4 гигабайтли тезкор ва 32 / 64 /128 Гб доимий хотира, қўшимча хотира учун бўлмача мавжуд (128 Гб);
Операцион тизим: Android 8.0 (Oreo) EMUI 8.0;
Камера: 13 Мп бош, автофокус ва фазали автофокус. 8 мегапикселли олд камера;
Сенсор: Бармоқ изи сканери ва бошқалар;
Ўлчамлари: 258.7 x 171.8x 7.3 мм; вазни: 498 грамм;
Алоқа имкониятлари: 4G LTE, Wi-Fi 802.11 ac (2.4/5GHz), Bluetooth 4.2 LE, GPS, USB Type-C.

Huawei MediaPad M5 (8) жиҳатлари:

Дисплей: 8.4 дюймли, (2560 x 1600 пикселли (WQXGA), 2.5D қайрилма шиша, олд панел 82% экрандан иборат;
Процессор: 8 ядроли Huawei Kirin 960 (4 x 2.4 Ггц A73+ 4 x 1.8 Ггц A53) + i6 ёрдамчи чипи, Mali G71 видео картаси;
Хотира: 4 гигабайтли тезкор ва 32 / 64 /128 Гб доимий хотира, қўшимча хотира учун бўлмача мавжуд (128 Гб);
Операцион тизим: Android 8.0 (Oreo) EMUI 8.0;
Камера: 13 Мп бош, автофокус ва фазали автофокус. 8 мегапикселли олд камера;
Сенсор: Бармоқ изи сканери ва бошқа сенсорлар;
Ўлчамлари: 124.8 x 212.6x 7.3 мм; вазни: 316 грамм;
Алоқа имкониятлари: 4G LTE, Wi-Fi 802.11 ac (2.4/5GHz), Bluetooth 4.2 LE, GPS, USB Type-C.

Huawei MediaPad M5'нинг 8 дюймлиси 430 АҚШ долларидан, 10 дюймлиси 550 АҚШ долларидан бошлаб сотувга чиқарилади.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.