MWC 2019 доирасида Sony тўртта – Xperia 1, Xperia 10, Xperia 10 Plus ва Xperia L3 смартфонларини намойиш этди (+«жонли» видео)

  •   DiMaX
  •  1623
  •  25.02.2019 18:15

MWC 2019 доирасида Sony тўртта – Xperia 1, Xperia 10, Xperia 10 Plus ва Xperia L3 смартфонларини намойиш этди (+«жонли» видео)

Барселона шаҳрида бўлиб ўтаётган MWC 2019 кўргазмаси доирасида Sony компанияси бугун – 25 февралда нақ тўртта янги телефонини расман кўрсатди. Айтиш мумкинки, япониялик бу ишлаб чиқарувчи ўз смартфонларида ҳали бунчалик кескин бурилиш қилмаган эди.

ЎҚИНГ: Sony ғайриоддий дизайнли рекордчи – Xperia XZ4 флагмани тақдимотига таклиф қиляпти (+«жонли» сурат)

Аввало, шу пайтгача турли хабарларда Xperia XZ4 деб аталиб келаётган флагманни компания бошқачароқ – Sony Xperia 1 номи остида тақдим этди. Бу эса шундан далолат берадики, у шунчаки Xperia XZ3 моделининг давомчиси эмас, балки буткул янги флагмандир.

Sony Xperia 10 номи эса бу моделнинг янги эканлигини, аммо флагман эмаслигини англатади. Sony Xperia 10 Plus эса унинг сал каттароқ варианти экани тушунарли. Sony Xperia L3 бўлса айнан Xperia L2 моделининг давомчиси бўлиб, нисбатан арзон.

Ушбу смартфонларнинг хусусиятларини қуйидаги жадвалда кўришимиз мумкин:

Мана, қуйидаги видеода уларнинг дастлабки учтасига «жонли» назар соламиз:

Японлар тақдим этган смартфонлардан ҳеч бирининг экранида «кемтик» мавжуд эмас. Xperia L3 моделида дисплейнинг томонлари ўзаро 18:9 нисбатда.

Қолган учала смартфоннинг экрани янгича – 21:9 нисбатли. Sony’нинг таъкидлашича, бу янгича формат – «кинобоп» стандартдир. Янги смартфонларда бармоқ изи сканери корпуснинг ўнг қиррасига жойланган.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’да янгилик: Sony, Philips, HTC ва Nokia телефонларининг нархлари (2019 йил 21 январь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб етказилади!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!