MWC 2019 кўргазмасида Energizer нақ 26 моделда янги телефон намойиш этмоқчи!

  •   DiMaX
  •  1346
  •  26.01.2019 11:54

MWC 2019 кўргазмасида Energizer нақ 26 моделда янги телефон намойиш этмоқчи!

Energizer  ҳақида гап кетганида, асосан турли аккумуляторлар, қувват ташувчи мосламаларни эслаймиз. Лекин ўтган йили ушбу бренд дунёдаги энг сиғимдор батареяга эга смартфон ҳам тақдим этган.

ЎҚИНГБунақаси бўлмаган: нақ 16000 мА/соатлик аккумуляторга эга смартфон!

Energizer бу йил ҳам MWC тадбирида иштирок этишини эълон қилди. Буни қарангки, кўргазма доирасида у рекорд миқдорда – нақ 26 русумда янги уяли телефон ва смартфонларини тақдим қилмоқчи!

Аммо Energizer дунё аҳлини қурилмаларнинг сони билангина ҳайратга солмоқчи эмас. Улар орасида рекорд даражадаги – 18 000 мА/соатлик аккумуляторга эга смартфон ҳам бўлади. Бундан ташқари, компания аллақачон қайишқоқ экранли, камераси корпус ичидан чиқувчи буклама смартфон ҳам тайёрлабди – униям MWC 2019’да кўрсатмоқчи.

Energizer бренди остидаги телефон ва смартфонларни Avenir Telecom компанияси ишлаб чиқармоқда. Улар тўртта туркумда тақдим этилади: Ultimate – флагман аппаратлар, Power Max – аккумулятори бақувват смартфонлар, Energy – тугмачали телефонлар, Hardcase – ҳимояланган тугмачали телефонлар.

ЎҚИНГ: 16000 мА/соатлик аккумуляторга эга Energizer Power Max P16K Pro’нинг илк суратлари

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.