MWC 2020'нинг энг яхши смартфони номи маълум қилинди

MWC 2020'нинг энг яхши смартфони номи маълум қилинди

COVID-19 коронавирусининг тарқалиши билан боғлиқ мураккаб эпидемиологик вазият энг йирик мобил кўргазма MWC 2020'нинг бекор қилинишига олиб келди. Бундай ҳолат охирги 33 йил ичида биринчи марта содир бўлди. Бироқ, ишлаб чиқарувчилар янги маҳсулотларнинг премьерасидан воз кечишмаяпти ва Барселонада намойиш қилиниши режалаштирилган қурилмаларни аста-секин эълон қилишмоқда.

Бундан ташқари, кўргазма ташкилотчилари эътирофга лойиқ бўлган компаниялар ва маҳсулотларни мукофотсиз қолдирмасликка қарор қилишди. Шундай қилиб, «MWC 2020'нинг энг яхши смартфони» унвони OnePlus 7T Pro'га насиб этди. Ушбу номга даъвогарлар орасида Huawei P30 Pro, iPhone 11 Pro ва Samsung Galaxy Fold'лар бор эди, аммо ҳакамлар ҳайъати OnePlus флагманини афзал кўрди.Экспертлар OnePlus 7T Pro'нинг афзалликлари орасида юқори тезликни, яхши дастурий таъминот ва тезкор зарядлаш технологиясини қайд этишди. Уларнинг фикрига кўра, технологик нуқтаи назардан, ушбу қурилма энг мақбулидир. Шунингдек, смартфон чўнтакбоп нархдалиги ҳам эътиборли.

Эслатиб ўтамиз, OnePlus 7T Pro 90Hz частотали, 6,67 дюйм диогоналга эга, 3120 × 1440 ўлчамли Fluid AMOLED дисплей, сиғими 4 085 мА/соат аккумулятор, 30 ваттлик тезкор Wrap Charge қувватлагич, реолюциялари 48 МП+8 МП+16 МП бўлган учта камера, Snapdrgaon 855+ чипи ва OxygenOS 10 қобиқли Android 10'га эга.

ЎҚИНГ: One plus 7T Pro DxOMark'дан синовдан ўтди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!