MWC 2021: «Йилнинг энг зўр смартфони» ва унинг тўртта рақиби

  •   DiMaX
  •  1031
  •  02.07.2021 15:03

MWC 2021: «Йилнинг энг зўр смартфони» ва унинг тўртта рақиби

Барселона шаҳрида Mobile World Congress йиллик анжуманининг бу йилгиси – MWC 2021 бўлиб ўтганидан хабарингиз бор. Унинг доирасида Илон Маск баёнот бериб, Starlink лойиҳаси бўйича интернет нархлари ҳақида сўз юритган эди.

ЎҚИНГ: SpaceХ шу ёзнинг охиригача бутун дунёга симсиз интернет ваъда қилмоқда

Mobile World Congress 2021 кўргазмаси доирасида Global Mobile Awards (GLOMO Awards) тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтди. Ҳакамлар унда жорий йилнинг энг яхши смартфонини эълон қилишди.

Кўриб турганингиздек, номзодлар бешта бўлган:

  1. Apple iPhone 12 Pro Max
  2. OnePlus 9 Pro
  3. Samsung Galaxy S20 FE 5G
  4. Samsung Galaxy S21 Ultra 5G
  5. Xiaomi Mi 11 Ultra

Ушбу смартфонларни функционаллиги, дизайни, сотувлар даражаси, ишлаб чиқарилишининг экологияга зиёнсизлиги, дастурий таъминоти янгиланиши мунтазамлиги ва бошқа жиҳатларини ҳакамлар чуқур ўрганиб чиқишди. Натижада эса Samsung компаниясининг энг илғор флагмани – Galaxy S21 Ultra 5G модели 2021 йилнинг энг яхши смартфони, деб топилди.

Биз мазкур қурилманинг тўлиқ тавсифини эълон қилганмиз, шу боисдан унга ортиқча тўхталиб ўтиришга ҳожат йўқ. Фақат унинг таннархи ўтган йилги Galaxy S20 Ultra 5G таннархидан 7 фоизга паст эканлигини эслатиб ўтиш мумкин.

ЎҚИНГ: Galaxy S21 vs iPhone 12: қайси смартфонлар тезроқ арзонлашмоқда?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!