Мюнхендаги махфий учрашув: Huawei нега хакерларнинг ҳар бирига 200 000 еврогача ваъда қилди?

  •   DiMaX
  •  1149
  •  18.11.2019 13:11

Мюнхендаги махфий учрашув: Huawei нега хакерларнинг ҳар бирига 200 000 еврогача ваъда қилди?

ITHome нашрининг Azeria никли блогерга таяниб ёзишича, хитойлик техногигант куни кеча Мюнхен шаҳрида махфий учрашув ўтказган. Huawei унга машҳур хакерларни ҳамда мобил қурилмалар хавфсизлиги бўйича тадқиқотчиларни чақирган экан.

ЎҚИНГ: Ой гувоҳлигида "тунги дуэль": Xiaomi Mi CC9 Pro vs Huawei P30 Pro

Мазкур тадбирда Huawei ўзининг янги рағбатлантириш дастурини эълон қилди. Унинг доирасида компания смартфонларида хавфсизлик «тирқиш»ларини топган мутахассисларга мукофотлар бермоқчи. Бу ерда гап бозорга чиққан моделлардан ташқари, энди чиқариладиган смартфонларга ҳам тегишли.

Huawei бу борада ўта сахийлик кўрсатмоқда: топилган заифликнинг қанчалик жиддийлигига қараб, хакерларга у 1000 евродан тортиб 200 000 еврогача мукофот ваъда қилган!

Хитойлик гигантнинг бундай йўл тутишига сабаб бор, албатта: у шу йўл билан турли мамлакатлар ҳукуматларига ўз смартфонларининг хакерлар ҳужумидан қанчалик ҳимояланганлиги, ўз гаджетларининг нақадар ҳимояланган эканлигини намойиш этмоқчи.

ЎҚИНГ: Huawei Mate 30 5G флагманлари савдога чиқиб, 1 дақиқадаёқ 1 миллиардлик сотилди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!