Намойиш қилинмаган Galaxy A52 5G кутилганидан ҳам арзон нархда дўконларга чиқди!

  •   DiMaX
  •  5402
  •  13.03.2021 15:33

Намойиш қилинмаган Galaxy A52 5G кутилганидан ҳам арзон нархда дўконларга чиқди!

Яқиндагина Samsung навбатдаги Galaxy Unpacked тадбирини эълон қилди. Ушбу маросимнинг асосий қаҳрамонлари Galaxy A52 ҳамда Galaxy A72 смартфонлари бўлиши айтилмоқда. Лекин аллақачон...

ЎҚИНГ: ЭКСКЛЮЗИВ: Ҳали тақдим этилмаган Galaxy A52 5G смартфонини анбоксинг видеосида тўлиқ томоша қилинг!

Энди бўлса Samsung Galaxy A52 5G модели Европадаги ритейлерларнинг расмий онлайн дўконларида ҳам пайдо бўлди. Аввалроқ тарқалган хабарларда ушбу смартфоннинг 6/128 гигабайтлик тезкор/ички хотирага эга варианти 459 евродан бошланувчи нархда сотилиши айтилган эди.

Лекин онлайн савдо майдончаларида мазкур смартфонни бундан арзонроқ нархларда чиқара бошлашди. Масалан, Amazon интернет-дўконининг Германия шўъбасида унинг учун 449 евро миқдорида нарх белгилашган:

Скриншотнинг юқори ўнг бурчагига қарасангиз, смартфонни тезкор етказиб бериш муддати 19 мартдан бошланишига гувоҳ бўласиз.

ЎҚИНГ: Galaxy A32 4G тақдим қилинди: 5G-версиядан арзон, лекин унисидан ҳам зўр!

Польшадаги интернет-дўконлардан бирида эса Galaxy A52 5G моделини 1899 злотий эвазига таклиф қилишмоқда, бу эса тахминан 415 еврога тўғри келади!

Лекин барибир Европада бу смартфон бирмунча қиммат; яқинда Саудия Арабистонидаги дўконлардан бирида Galaxy A52 5G модели 365 еврога тенг келувчи нарх билан пайдо бўлган эди.

Эслатиб ўтамиз, бу ҳамда Galaxy A72 смартфонлари бешинчи авлод уяли алоқа тармоғини қўлламайдиган – тегишлича Galaxy A52 4G ва Galaxy A72 4G талқинларида ҳам чиқади. Ҳар иккала смартфоннинг 5G-версиялари Snapdragon 750G чипсети, 4G-версиялари эса Snapdragon 720G процессори базасига қурилган.

ЎҚИНГ: Galaxy A52 4G ҳамда A52 5G: нархлари, фарқлари ва умумий жиҳатлари

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!