Намойишидан аввал анбоксинг видеосида Realme Watch 2 техник жиҳатлари билан танишинг!

  •   DiMaX
  •  261
  •  29.04.2021 16:06

Намойишидан аввал анбоксинг видеосида Realme Watch 2 техник жиҳатлари билан танишинг!

Oppo корпорациясининг RealMe бренди бултур майда Realme Watch русумли ақлли соатини намойиш этган эди. Компания аллақачон унинг иккинчи авлодини ҳам тайёрлаб улгурди, аммо тақдимот кунини ҳали айтмаяпти.

ЎҚИНГ: «Энг чидамлилар учун»: автономлиги нақ бир йилгача борувчи ақлли соат чиқди! (+видео)

Компания ҳали тақдим этиб улгурмаган Realme Watch 2 ақлли соати аллақачон YouTube-блогерлардан бирининг қўлига етиб келибди. Смартвотчнинг илк анбоксинг видеосида влогер унинг дизайни ҳамда техник хусусиятларини батафсил кўрсатиб берган.

Ушбу ақлли соат квадрат шаклидаги корпусга ҳамда кенг ромли 1,4 дюймлик дисплейга эга. Realme Watch 2 ўнг қиррасида унинг ягона моддий тугмачаси жойлашган, корпуснинг орқа томонида, оптик пульсометр ёнида қонда кислород миқдорини аниқловчи пульсоксиметр датчиги ҳам бор. Мазкур аксессуар жисмоний машқларнинг 90 хил режимини қўллаб-қувватлайди ва уйқу сифатини мониторинг қилиш функциясига эга.

Бу девайс ёрдамида смартфондаги мусиқани бошқариш, кирувчи билдиршномалар ва бошқа маълумотларни кўриш мумкин. Realme Watch 2 автономлигига 305 мА/соатлик аккумулятор масъул – унинг тўла қуввати қурилманинг 12 кунгача ишлашига етади.

Realme Watch 2 корпуси IP68 стандартига кўра сув ва чанг киришидан ҳимояланган; қувватлаш кабелига у махсус магнитли қистиргичлар ёрдамида уланади. Блогер соатнинг ўлчамларини ҳам айтиб ўтган: силикон тасмачаси билан биргаликда 257,6х35,7х12,2 миллиметр. Ишлаб чиқарувчи ҳозирча бу маҳсулотининг тақдимот санаси ва нархини айтмаяпти.

ЎҚИНГ: Redmi Watch ортидан унинг янада арзон, IP68-ҳимояли ва автономлиги юқори рақиби чиқди!