Намойишидан аввал POCO M3 Pro 5G видеоси ва глобал нархлари чиқди

  •   DiMaX
  •  2459
  •  19.05.2021 12:07

Намойишидан аввал POCO M3 Pro 5G видеоси ва глобал нархлари чиқди

Xiaomi корпорацияси 2020 йилнинг 24 ноябрида қуввати 5 кунга етувчи ностандарт смартфон – Poco M3 моделини тақдим этган эди. Бугун – 19 май куни Poco бренди энди унинг бешинчи авлод уяли алоқа стандартини қўлловчи Pro-версиясини намойиш қилади.

ЎҚИНГ: Poco бренди остидаги 185 долларлик 5G-смартфон тайёр!

Расмий тақдимот маросимидан олдин Xiaomi Poco M3 Pro 5G моделининг анбоксинг (илк бор қадоғи очилиб, гаджетнинг ўзи ишлатилиб «жонли» кўрсатилган) видеоси тармоққа чиқди. Ишлаб чиқарувчи мақтанганидек, ушбу қурилма ўзига хос дизайнга эга.

Кўриб турганингиздек, POCO M3 Pro 5G смартфони асосий модули 48 мегапикселлик бўлган учталик камерага эга. Қурилманинг 90 герцлик экранида IPS-матрица қўллангани боис дактилоскоп дисплейга эмас, балки корпуснинг ён қиррасига ўрнатилган.

ЎҚИНГ: Атиги 100 долларлик шу янги смартфоннинг дактилоскопи қаерида, деб ўйлайсиз?

Смартфоннинг 5000 мА/соатлик аккумулятори 18 ваттлик тезкор қувватлана олади ва шундай зарядчиқ қадоқ жамланмасига киритилган. POCO M3 Pro 5G аппарат таъминотининг асосини MediaTek Dimensity 700 процессори ташкил этади.

Ҳиндистонлик ишончли инсайдер Судҳаншу Амбҳоре (Sudhanshu Ambhore) эса аллақачон мазкур моделнинг Европа бозорига мўлжалланган нархларини ҳам эълон қилди. Унга кўра, глобал бозорда уни тезкор/доимий хотирасига кўра икки хил модификацияда сотишади:

Яъни, POCO M3 Pro 5G модели 20 майдан сотувга чиқади ва 26 майгача махсус – арзонлаштирилган нархларда сотилади: 4/64 гигабайтлиги – 159 евро (кейин 199 евро), 6/128 гигабайтлиги эса – 199 евро (кейин 229 евро).

Айтиш керакки, Redmi Note 10 5G модели ҳам Европада айни шундай нархларда сотилмоқда. Бунинг ажабланарли жойи йўқ: мазкур смартфонлар техник жиҳатларига кўра бир хил.

ЎҚИНГ: Xiaomi Redmi Note 10'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.