Nandy – ҳар қандай автомобилни ақлли транспорт воситасига айлантирадиган гаджет

Nandy – ҳар қандай автомобилни ақлли транспорт воситасига айлантирадиган гаджет

Гарчи автомобиллар кундан-кунга такомиллашиб, турли янги хусусиятлар билан бойиб бораётган бўлса-да, одатда, қиммат нарх сабабли ҳамма ҳам улардаги замонавий технологиялардан фойдалана олмайди. Бироқ бундай имкониятдан фойдаланган баъзи фирмалар, исталган автомобилни ақлли технологиялар билан кучайтирадиган гаджет ва аксессуарларни яратиб, ҳайдовчиларнинг жонига ора кирмоқда.

Бундан чамаси икки муқаддам концепти яратилган мана шундай аксессуарлардан бири – Nandy ниҳоят сотувга чиқадиган бўлди.

Гаджетни Android ва iOS дастуридаги иловалар орқали смартфондан бошқариш имконияти мавжуд. Жумладан, илова ёрдамида навигация ва мусиқани бошқариш, қўнғироқ ва хабарларни қабул қилиш мумкин. Оддийроқ қилиб тушунтирганда, бу автомобиль торпедасидаги смартфон экранига ўхшаб кетади. Гаджет кўплаб функцияларга эга бўлиши билан бир қаторда, ҳайдовчиларни телефонга чалғишдан ҳам қайтаради.

navdy1

Аксессуар рангли HUD форматида дисплейга эга. Барча ахборотлар ташқи ёрқинлик даражаси қандай бўлишида қатъий назар, анчагина тиниқ намойиш этилади. Дисплейдаги навигация технологияси Google қидирув тизими билан қувватланган, бироқ HERE харитасидан фойдаланади. Бундан ташқари, Nandy автомобилдаги ёнилғи ҳолати, тезлик ва бошқа уловга тегишли маълумотларни акс эттиради.

OLYMPUS DIGITAL CAMERA

OLYMPUS DIGITAL CAMERA

Ҳозирча гаджетда HERE дастуридан ташқари бошқа хариталар йўқлиги унинг ягона камчилиги бўлса керак.

Аксессуарнинг нархи 800 доллар атрофида. У тез орада биринчи бўлиб АҚШда сотувга чиқарилади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!